Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Умид Аҳмаджонов: «Катта шаҳарлар ҳам бир кунда қурилмаган»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Kun.uz Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди.

— Осиё ўйинларида 70та медал қўлга киритилгани билан бу натижани жуда юксак натижа деб бўлмайди. Биринчидан, турнирда 42 спорт турида медаллар ўйналгани ҳолда ўзбекистонликлар 30 спорт тури бўйича иштирок этишди. Шундан фақат 19та спорт турида медаль олинди. Фақат 12 спорт турида 21та олтин медаль.

Иккинчидан, медаллар асосан яккалик баҳсларда қўлга киритилган. Фақат 7та медал – 5та кумуш ва 2та бронза жамоавий баҳсларда олинган. Олтин йўқ. Кумуш ва бронзаларнинг 4таси академик эшкак эшишда, 2таси байдарка ва каноэда эшкак эшишда, битта бронза бадиий гимнастикада. Яъни, жамоавий спорт турларида жуда паст натижалар қайд этилган. Бу кўрсаткичларни яхшилаш учун нималар қилинади?

— Жуда юксак натижа эмас, дейсизми? Ахир, терма жамоамиз рекорди янгиланган куни, умумжамоалар ўртасида Эрондан ўзиб кетганимизда, халқимиз қай тарзда қабул қилганини кўрмадингизми?

Лекин фикрингизда жон бор, биз бирданига ҳамма спорт турларини бир кунда ривожлантириб қўя олмаймиз, бунга миллат менталитети, халқимизнинг ўша спорт турига бўлган муносабати ва спорт турларига турлича шароит лозимлиги сабаб бўлади.

Ўйлайманки, шу кетишда ишласак, натижа бермаган турлар бўйича ҳам медаллар учун кураш олиб борамиз. Катта шаҳарлар ҳам бир кунда қурилмаганку…

— Маълумки, Олимпия ўйинларида ва Осиё ўйинларида сузиш спортида бир спортчининг ўзи бир нечта медал олиши мумкин. Осиё ўйинларида кучли учликда бўлган Хитой, Япония ва Жанубий Корея ҳам кўп медалларни сузиш спорт турида жамғаришди. Масалан, биринчи ўринни эгаллаган Хитой сузиш бўйича 50та медал олди (19та олтин, 17та кумуш ва 14та бронза).

Япония эса бу спорт турида энг кўп медалга эгалик қилди – 52та (19та олтин, 20та кумуш ва 13та бронза). Япониялик сузувчи Рикако Экее 8та медал (6та олтин, 2та кумуш) олди, хитойлик сузувчи Жиаю Ху 5та олтин медални ўзиники қилди.

Яна бир хитойлик сузувчи 6та медал (4та олтин, 2та кумуш) эгаси бўлди. Спортчилар ўртасида энг кўп медал жамғариш рейтингининг дастлабки олти поғонаси айнан сузувчиларга тегишли бўлди. Ўзбекистон бу  спорт турида битта ҳам медал олмади. Сузиш спортини ривожлантиришга жиддийроқ эътибор қаратиш керакмасмикин?

— Бу ҳам юқоридаги саволингиз каби ўз шароити, жуғрофий ҳолати ва халқ томонидан суйилиши лозим бўлган жиҳатларга боғлиқ. Тан олайлик, юқоридаги мамлакатлар ҳозирги натижалари йўлида узоқ йиллар ишлашган ва бир яхлит тизим ишлаб чиқилгач, бугунги кўрсаткичларга етишишди.

Биз эса, бу масалаларни тезлик билан ҳал қилишимиз имконсиз, ўз вақти билан етиб ҳам келамиз. Лекин боя айтганимдек, шу зайлда ишласак, сузиш бўйича олиб борилаётган ишларимиз самарасини ҳам яқин йилларда кўрасиз, Худо хоҳласа…

Манба: Stadion
Киритилди: 13:08, 03.12.2018.
Ўқилди: 3708 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.