Тошкентда 2003 йилда туғилган академиялар тарбияланувчилари ўртасидаги "ЎФА Кубоги" мусобақаси якунига етди. Бугун "Миллий" стадионда мусобақанинг финал ўйини бўлиб ўтди. Финалда Самарқанд жамоаси Хоразм жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашув самарқандликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шундай қилиб, Самарқанд жамоаси мусобақа ғолибига айланган бўлса, Хоразм иккинчи ўринни қўлга киритди. Андижон жамоасига 3-ўрин насиб қилди.
Финал учрашувидан кейин ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, Республика болалар ва ўсмирлар академияси директор Григорий Айрапетов, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийлари Азамат Абдараимов ва Отабек Ғуломхўжаев, ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Темур Копадзелар иштирок этишди.
Дастлаб, мусобақанинг энг яхшиларига совринлар топширилди. "ЎФА Кубоги"нинг энг яхши дарвозабони Жасур Ражабов (Қашқадарё), тўпурари - Шерзод Равшанов (Тошкент шаҳар) ва энг яхши ўйинчиси Сардрор Каримов (Андижон) бўлди.
Самарқанд жамоасига мусобақанинг бош соврини тақдим этилди. Шунингдек, барча совриндорларга медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалари берилди.
ЖЧ-2026да ғолиб чиқиш имконияти 0% бўлган иккита терма жамоа номи маълум қилинди [12218]
Лотар Маттеус Жаҳон чемпионатида Мбаппедан кўра кўпроқ порлаши мумкин бўлган футболчини айтди [3740]
Испанияда Бернарду Силванинг нега «Барселона»га ўтишдан бош тортгани маълум қилинди [3669]
Гвардиол ўз фаолиятини давом эттириш учун икки клубдан бирини танлайди [3630]
Суперклуб Гюлерни 120 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3374]
Роналду ЖЧ-2026 старти олдидан баёнот берди [3311]
Рэшфорднинг «Бавария»га ўтиш шартлари маълум бўлди [3235]
Кукурелья «Барселона» машғулотларида Лионель Месси билан боғлиқ бўлган махсус қоида ҳақида гапирди [2556]
Бернарду Силва «Реал»нинг таклифини қабул қилди [2481]
Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар қанча даромад олади? [2166]













