Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Футзал бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида ЎФА баёноти

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, футзални оммалаштириш, футзал клубларини  ривожлантириш бўйича қатор самарали ишлар олиб бориляпти.

Масалан, шу йилдан бошлаб Суперлигада иштирок этаётган клублар қошида футзал жамоаларнинг  бўлиши мажбурий қилиб қўйилди. Бунинг натижасида клублар томонидан футзал жамоалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланди. Футзал бўйича чемпионат формати ўзгартирилди. Эндиликда футзал клублари уй-сафар тизимида учрашувларни ўтказишмоқда. Бунинг натижасида маҳаллий мухлислар ҳам футзал учрашувларини томоша қилиш, ўзларининг севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш имконига эга бўлишди. 

Шунингдек, футзал учрашувлари аввалгидек ноқулай вақтларда эмас, мухлислар учун қулай вақтларга кўчирилди. Тўғри, баъзи ҳудудларда футзал ўтказиладиган заллар бўйича муаммолар кўзга ташланиб қолди. Лекин бу муаммолар аста секин бартараф этилмоқда. Янги, замонавий футзал ўйингоҳлари қуриш, борларини талаб даражасида таъмирлаш режалаштирилган.

Футзални янада оммалаштириш, футзал бўйича терма жамоаларимизга халқаро ўйин амалиётини тақдим қилиш, халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида, 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашини Тошкентда ўтказишга қарор қилинди. 1-4 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳслари бўлиб ўтди. 4 кун давом этган мусобақа ташкилий жиҳатдан аъло даражада ўтказилди. Буни Ҳиндистон ва Вьетнамдан мусобақани ўтказиш учун масъул этиб тайинланган комиссарлар ҳам бугун эътироф этиб ўтишди. ОФК Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу борада амалга оширилган ишларни юксак баҳолади.

Тўғри, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада ўз олдига қўйган вазифани уддалай олмади. Вакилларимиз биринчи ўйинда Қирғизистон терма жамоасини 6:3 ҳисобида мағлуб этишганди. Иккинчи учрашувда эса Тожикистон билан 2:7 ҳисоби қайд этилди. Аслида ўйин вакилларимиз учун омадли бошланганди. Аммо шу куни Тожикистон терма жамоаси эронлик бош мураббий қўлостиида чиройли ўйин намойиш қилганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. 

Шунингдек, кўп вазиятларда омад ҳам йигитларимиздан очиқчасига юз ўгирди. Учрашувни томоша қилган мухлислар бунга гувоҳ бўлишди. Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ҳам ўйиндан кейин футзалчиларимиз яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаганликлари эвазига мағлуб бўлишганини, рақибимиз эса аксинча, барча вазиятдан оқилона фойдаланганини таъкидлаб ўтди. Бу ўйин. Ўйинда эса ҳар хил натижа қайд этилади. Шу куни йигитлар ғалаба учун ҳаддан зиёд уринишгани, иштиёқлари кучли бўлгани эвазига ҳам кўп вазиятларда ҳаяжонланиб, ўз ўйинларини намойиш қила олишмади. Футболни, футзални кузатиб борадиган, бу ўйинларни яхши тушунадиган мухлислар бундай ҳолатлар тажрибали жамоаларда ҳам рўй бериб туришини яхши билишади.

Шундай экан, бу мағлубиятдан фожеа ясамай, хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда олдинга интилишда давом этиш зарур. Ўзбекистон терма жамоасини мусобақа давомида қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз!

ЎФА мамлакатимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади. Насиб қилса, катта ғалабалар ҳали олдинда!  
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:57, 04.12.2018.
Ўқилди: 2711 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.