“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради.
Айни пайтда Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи клубларга лицензиялаш талаблари ҳақида атрофлича маълумот бериш, улардан ушбу жараённи муваффақиятли якунлаш, Суперлига ёки Про лигада иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар борасида янада тўлиқ ахборот бериш, айнан қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим экани, клуб тизими ёки ички инфратузилмаси бўйича тузатиш ёки яхшилаш зарур бўлган масалаларини муҳокама этиш мақсадида бугун, 4 декабрьдан бошлаб ЎзПФЛнинг ишчи гуруҳи иш бошлади.
Ишчи гуруҳ бугун дастлаб Жиззахга келди ва “Сўғдиёна” клубидаги шароитларни текширди. Ҳозирда, талабларни бажариш учун клуб режа асосида иш бошлаган. Жумладан, стадион майсаси, трибуна ва бошқа масалаларда иш аллақачон бошлаб юборилгани ойдинлашди. Ишчи гуруҳ бугунги ташриф чоғида шунингдек, клуб мутасаддиларига керакли соҳалар бўйича маслаҳат ва таклифлар берди.
Ташриф чоғида, клуб мутасаддилари шунингдек, маркетинг ҳамда медиа соҳаларини ривожлантириш учун ҳаракат қилишаётганини таъкидлашди. Мухлислар билан ишлашда ҳам, клуб айни дамда фаол мухлисларни клубга штат асосида жалб қилишни режалаштирган.
Маълумот учун, ПФЛ мониторинг гуруҳи эртага, 5 декабрь куни шунингдек, Самарқанднинг “Динамо” клубини мониторинг қилади