Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Виталий Денисов Осиё кубогида иштирок этмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Россиянинг “Крилья Советов“ клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни Осиё кубоги олдидан 6 декабрь куни эълон қилинган кенгайтирилган рўйхатга киритмади.

Эктор Купер 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилган. Осиё кубоги олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайдиган мазкур йиғинга 27 нафар футболчи жалб қилинган. Улар орасида узоқ йиллардан буён Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиси бўлиб келаётган Виталий Денисов ўрин олмаган. Бундан ташқари, дарвозабон Элдорбек Суюнов ҳам таркибда йўқ.

Эктор Купер 6 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида ўзи учун футболчиларни танлаб олганини айтган, аммо Денисовнинг таркибдан тушиб қолганига изоҳ бермаган.

Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг Turon24га айтишича, Суюнов қўлидан олган жароҳати сабаб, йиғинда иштирок эта олмайди. Унинг Осиё кубогига қадар тузалиши айтилмоқда. Аммо якуний таркибга киритилиши сўроқ остида қолмоқда.

Манба: Turon24
Киритилди: 13:51, 07.12.2018.
Ўқилди: 13543 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.