А серия 15-турининг биринчи ўйинида "Ювентус" "Интер"ни кичик ҳисобда мағлуб этди.
Туринликлар Марио Манжукичнинг ягона голи эвазига ғалаба қозондилар ва 43 очко тўпладилар. Шу тариқа "Юве"нинг иккинчи ўриндаги "Наполи" билан очколар фарқи 11 тага етди. Неаполликлар бугун "Фрозиноне" билан ўйнайдилар.
Италия чемпионати 15-тур
Ювентус – Интер 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 66 Манжукич.
Ювентус – Шченсни, Жоау Канселу, Бонуччи, Кьеллини, Де Шильо, Бентанкур, Пьянич (Жан, 82), Матюиди, Дибала (Дуглас Коста, 72), Роналду, Манжукич.
Интер – Ханданович, Врсалько, Шкриньяр, Миранда, Асамоа, Гальярдини (Кейта Бальде, 70), Брозович, Жоау Мариу (Мартинес, 77), Политано (Валеро, 58), Икарди, Перишич.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (6), Бентанкур (54), Перишич (55), Брозович (57).