Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўзимизнинг «Сеҳрли таёқча»

Баҳо:
+ | -

Ўзимизнинг«Сеҳрли таёқча» Сарлавҳани ўқиган кўпгина мухлисларимиз дарров гап ким ҳақида бораётганини сезишган бўлса , ажаб эмас! Ҳа, тўғри топдингиз, гап Анвар Солиев ҳақидакетмоқда. 1978-йилда Наманган вилоятида таваллуд топган қаҳрамонимиз ўзбек футболида ўз изини қолдира олди.

Фаолияти мобайнида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган севимли футболчимиз 2005 –йилда Ўзбекистонда «Йил футболчиси» деб топилган. Унинг ўйинлари ҳақида жамоадошлари доим илиқ фикр билдиришар эди, ўйинларини эса ҳалигача эслаб турамиз. У ҳақида собиқ жамоадоши шундай дейди.

Асрор Алиқулов: « Анвар баланд бўйли бўлишига қарамасдан ўта енгил ҳаракат қиларди. У ҳиссиётга кам берилар, ақл билан ўйнайдиган ҳужумчилар сирасига кирарди.» Ҳа Анвар Солиев заҳирадаги «Кузер»картамиз эди. У майдонда ҳам, майдон ташқарасида ҳам оғир , вазмин, камтарининсон эди.

Тажмурад Агамуродов ўз интервьюсида қизиқ бир воқеани гапириб берганди: «Пахтакорда ишлаган пайтларим ўйинлардан сўнг футболчиларга дам олиб тикланиш учун 1 кун дам берар эдик. Лекин мен доим унга 2 кун дам берардим. Буни сабабини анчагача ҳеч кимга айтмаганман. Мана ҳозир шу сирни очсам., Анвар эрта уйланган эди. Доим ўйинлардан сўнг тўгри уйига йўл оларди. Ота-онаси ва оиласини дийдорига тўйгач, яна базамизга қайтиб келарди. »

Қаҳрамонимизга оид ўзимда ҳам ширин хотиралар қолган. Аниқ эсимда 2006 йилда Германиядаги мундиал саралашининг сўнги босқичи эди. Плай-офф учун Тошкентда Қувайт термасини енгишимиз шарт эди. Ўша учрашувда жамоамиз тезкор 2 та тўп ўтказиб юборганди. Кейин эса … Гейнриҳ пеналтий ишлаган,2- бўлим бошларида ҳисобни тенглаштирган эдик.

Ўша пайтлар аниқ эсимда, заҳирадан майдонга тушаётган Анвар Солиевни ТВ орқали кўрган дадам: «Ия, Солиевку!-дея ҳаяжонланиб, - ҳозир гўл уради»- деб қўйгандилар. Ўйинни шарҳлаётган шарҳловчи ҳам”Бизнинг«Сеҳрли таёқча» майдонда!”- дея қувонгани ҳали-ҳамон ёдимда… Кўп ўтмай «Сеҳрли таёқча»янамўжиза кўрсатганди, ўшанда. Ўша голни Анвар Солиев қандай нишонлагани ҳам шундоққина эсимда! Икки қўлини икки четга кенгёзганча, оҳиста қадамлар билан,юзида самимий жилмайиш,ҳақиқий ўзбекона табассум билан муҳлислар томон югуриб кетарди…! Ана шундай менинг хотирамда сақланиб қолган бугунги қаҳрамонимиз.

Ўзбек футболида энг кам ёритилган камтарин юлдузимизга мураббийлик фаолиятида омадлар тилаб қоламиз!

Манба: Яҳёхўжа Улуғхожаев
Киритилди: 19:18, 08.12.2018.
Ўқилди: 3504 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.