“Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари “Уэска”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Бугун об-ҳаво омилли бизга анча ҳалақит берди. Шамол бизнинг ўйинимизни чиройини тортиб олди. Тўпни назорат қилиш қийин бўлди айниқса узатмаларни ошириш жуда мураккаб бўлди.
Нима ҳам қилар эдик, баъзида ўйинлар шундай шароитда ўтади. Бу тўсиқларни енгиб ўтиш керак бу бизнинг характеримизни синовдан ўтказади.
Ўйин бир мунтазамда ўтди. Керакли вақтда гол урдик ва мустаҳкам ҳимояландик.
Жуда шиддатли ва шамолли бўлди. Бугун ҳаттокки об-ҳаво ҳам мезбонларнинг фойдасига ишлаб берди”, - дейди Солари.