“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Поль Погбани сотишга рухсат бермаяти
Клубда футболчи ва мураббий ўртасида кичик келишмовчиликлар содир бўлган, лекин шунга қарамай, раҳбарият жаҳон чемпионини бошқа жамоага ўтишига қарши чиқмоқда.
“Манчестер Юнайтед” франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбани январь ойида “Ювентус”га сотмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ESPN нашри.
Погба шанба куни АПЛ доирасида “Фулхэм” билан ўйинда майдонга тушмади. Кейинги тур доирасида “Арсенал”га қарши ўйинда эса 75-дақиқада майдонга туширилди.
Аввалроқ “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньо Поль Погбани вице-сардорликдан маҳрум этганди. Бироқ клубда шундай можаролар юзага келаётган бўлса ҳам раҳбарият францияликни қўйиб юборишни истамаяпти.
Маълумот учун, Поль Погба “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланиб, “қизил иблислар” 2016 йил амалдаги жаҳон чемпионини “Ювентус”дан 105 миллион еврога қайта сотиб олиб, у билан 5 йиллик шартнома имзолаган эдилар.