Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ЕЧЛ. Анонс. Бугун ҳаёт-мамот жанглари бўлади

Баҳо:
+ | -

11-декабрь, сешанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг 4 та гуруҳида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

«А» гуруҳида деярли барча масала ҳал бўлган. Икки йўлланма эгаси аниқ — «Атлетико Мадрид» ва «Боруссия Д». Европа Лигасига эса «Брюгге» йўл олган. Бугунги ўйинлар эса фақатгина гуруҳ ғолиби номига аниқлик киритиб бериши мумкин.

«Б» гуруҳида 1-ўрин масаласини «Барселона» 13 очко билан муддатидан аввал ҳал этган. Каталонияликлар бугун 7 очкоси бор «Тоттенҳем»ни қабул қилади. «Шпорлар» кейинги босқичга чиқиши учун ғалаба қозониши талаб этилади. Боиси 7 очкога эга «Интер» ўз майдонида гуруҳ аутсайдери ПСВни меҳмон қилади.

 

«C» гуруҳида бугун барча йўлланмалар ўз эгасини топади. Айни дамда 6 очкога эга бўлиб турган «Ливерпул» 9 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган «Наполи» билан куч синашади. Мазкур ўйинда Клопп шогирдларини фақат ғалаба қаноатлантиради. Анчелотти шогирдларига эса дуранг ҳам кифоя қилади. 8 очко билан гуруҳда иккиннчи ўринни банд этиб турган ПСЖ сафарда «Срвена Звезда» меҳмони бўлади. ПСЖнинг тақдири ҳам ўз қўлида, агар Тухел шогирдлари сафарда ғалаба қозонса ҳеч қандай тўсиқсиз плей-оффга чиқади.

«Д» гуруҳидаги ўйинлар бир вақтда — 22:55 да бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳда «Порту» биринчи ўрин масаласини, «Шалке-04» эса иккинчи ўринни ҳал этган. «Порту» сафарда «Галатасарой» меҳмони бўлади. Мезбонлар Европа Лигасига йўл олиш учун гуруҳ пешқадамини ютишга ҳаракат қилиб кўради. Худди шу ишни «Локомотив» сафарда «Шалке-04»га қарши ўйинда такрорлашга ҳаракат қилиб кўради.

Манба: Daryo
Киритилди: 15:14, 11.12.2018.
Ўқилди: 6677 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.