Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Улар энди супер юлдуз эмас…

Баҳо:
+1 | -

  Ҳозирги замонавий футбол оламида машҳурликка эришиш осон эмас. Лекин уни йўқотиб қўйиш жуда ҳам осон. Бугун ўз клубларининг мухлисларини ишончини оқлай олмаётган бир нечта топ футболчилар ҳақида сўзюритамиз…

Мануэл Ноер – «Бавария»

  Бу дарвозабон яқин ўтмишда «Олтин тўп» совринининг финал қисмигача етиб келган эди. Ана ўша пайтлар Ноер сайёрамизнинг энг яхши дарвозабони дея аталар, унинг сейфларидан бутун дунё ҳайратда эди. Аммо 3 йил мобайнида олинган 2 та жароҳат ҳаммасини ўзгартиирб юборди. Футболчи соғлиғини тиклай олди. Аммо ўз супер формасига қайта олмади. Айниқса ЖЧ даги «Немис машинаси»нинг омадсиз иштирокида кўпчилик айнан Ноерни айблади. Ҳозирда Манул «Бавария» таркибида ҳам ишончли ўйин намойиш эта олмаябди. Терма жамоа муҳлислари эса аллақачон асосийи таркибда унга жой йўқлигини очиқчасига баён қилишмоқда. Катта эҳтимол билан Ноер асосий таркибдаги ўрнини «Барселона» киппери Тер Штегенга бўшатиб берса ажаб эмас.

 Гарет Бейл- «Реал Мадрид»

   Учар Уэлслик ҳужумчининг ишлари ҳам ҳавас қиларлик даражада эмас. Роналду кетгач, «Мадрид»да бўшаб қолган тахтга «Қироллик клуби» янги қаҳрамон қидирмади. Улар Бейлни тахтга ўтказишди. Афсуски, Қирол бўлиш Бейлнинг қўлидан келмаяпти. Бунга футболчининг ҳаддан ташқари кўп жароҳат олгани ҳам сабаб дея оламиз.Деярли 30 ёшни уриб қўйган Вингер муҳлислар кутганича ўйин кўрсата олмаяпти. У «Тоттенҳем»га ўз вақтида фантастик суммага ўтган эди. 2016- йилда эса” ЭСПН” нашри Бейлни Европа қитъасининг энг машҳур спортчилар рейтингида 16- ўринни қайт этганди. Ҳозирда эса Бейл бу рейтингда деярли 50 поғона пастлаган. Бейлнинг ишлари ҳавас қилса арзигудек эмас. У ўз даражасига ҳам чиқа олмаяпти.

   Алексис Санчез- «Манчестер Юнайтед»

 Чилилик футболчи «Беназир»ниниг навбатадаги омадсиз хариди дея айтилмоқда. Бунга қисман қўшилсакҳам бўлади. «Арсенал»да ўйнаб юрган пайтлари унинг тезкор ҳаракатлари,ажойиб паслари, энг муҳими ҳар мавсумда камида 10 та гол ура оладиган форвардни (Алексис «Арсенал» таркибида 122 та ўйинда қатнашиб 60 та гол урган) «Манчестер»да кутишган эди. Афсуски, «Қизил иблислар» таркибида биз Санчесни йўқотиб қўйдик. Футболчи асосий таркибдан жой ола олмаяпти. Заҳира ўйинчисига айланди десак ҳам бўлади. Моурнинг ҳимоявий футболида тезкор Алексисга жой топлмаяпти. Умуман олганда, у жамоасини алмаштириб хато қилди. Айниқса, ҳозирда «Манчестер Юнайтед» кучли тўртликка яқинлаша олмаяпти, «Арсенал» эса аксинча бу мавсум ишончли ўйин кўрсатмоқда. Бечора Алексис соврин ютиш учун келганиди «Манчестер Юнайтед»га… Чилилик футболчи жамоасини яна ўзгартириши керак. Унга ҳозирда «ПСЖ» ва «Ювентус»дан жиддий таклифлар бор. Агар у жамоасини ўзгартирмаса,кариераси хавф остида қолади.

Тиба Куртуа –«Реал Мадрид»

  Афсуски бу футболчи кариерасида кескин пасайиш юз берди. Дарвозабонлар учун анча катта бўлган суммага «Реал Мадрид» жамоасига ўтган киппер, кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Ўзи умуман олганда, «Реал» мутасаддилари Кейлор Наваснинг қадрига етишмади. Акс ҳолда яхши бир ҳужумчи сотиб олиш мумкин бўлган суммага дарвозабон олишармиди. Энг ачинарлиси Куртуа «Реал» га келгач илк «Эл- классико»да беш маротаба дарвозасидан тўп олиб чиқди. Унинг ўйинлари у қадар ҳам ишончли чиқмаяпти. «Реал» бу мавсум бир нечта мағлубиятларни қабул қилиб олди. Энг қизиғи ўтган мавсумда умумий ҳисобда бутун мавсум бўйича”Реал Мадрид” шунча мағлубиятга учраган эди. Ҳали мавсумнинг ярми ҳам ўтмаганини ҳисобга олсак, «Қаймоқ рангликлар» бу мавсумда ўтган йилдан ёмонроқ финиш қилса керак. Куртуа деярли ярим мавсумнинг ўзидаёқ дарбозабонлар рейтингида ҳам, трансфермаркетдаги нархи ҳам анча пастлаб кетди… Лекин Тибониниг ҳали ёшлигини ҳисобга олсак, юқоридаги футболчилардан кўра бу йигитда вазиятни ўнглаш учун ҳали имконият бор. Бунинг учун ҳаммасини бошидан бошлаш ва ўз даражасида ўйин кўрсатишнинг ўзи кифоя.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Киритилди: 16:30, 11.12.2018.
Ўқилди: 9645 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.