Бунгача мусобақада -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муаттар Набиева мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, учта олтин медалга эга чиққанди.
Терма жамоамизга навбатдаги медални -76 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Турсуной Жабборова тақдим этди. Спортчимиз даст кўтариш баҳсларида 94 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медали эгасига айланди. Силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра у тўртинчи натижани қайд этди.