Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

416та клубга деярли 209 «лимон» ёки ФИФА бонуси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол уюшмаси ниҳоят, ЖЧ-2018га футболчи юборган клубларга бериладиган бонуслар миқдорини эълон қилди. Демак, ФИФА умумий ҳисобда деярли 209 миллион доллар ажратган бўлиб, шунча маблағ 63та миллий ассоциация байроғи остидаги жами 416 клуб ўртасида тақсимланади. Улардан ҳар бири Россия мундиалида қатнашган футболчилари сони ва уларнинг миллий жамоалар ихтиёрида неча кун бўлишганига қараб, турли миқдорда мукофот пули олади. Улушдор клублардан 254таси УЕФА ва 162таси бошқа конфедерацилардан. Хўш, ўртадаги сумма тақсимоти қандай?

Конфедерациялар бўйича

Табиийки, маблағнинг катта қисми Европа клубларига тегади. Оддий айтганда, деярли 158 миллион доллар «кўҳна қитъа»да қолади.

1. Европа (УЕФА) клубларига - 157 831 930 доллар

2. Осиё (ОФК) клубларига - 19 858 817 доллар

3. Шимолий ва Марказий Америка (КОНКАКАФ) клубларига - 13 136 860 доллар

4. Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ) клубларига - 11 315 755 доллар

5. Африка (АФК) клубларига - 6 320 805 доллар

 

Мамлакатлар бўйича

Мамлакатлар рўйхатига қарасак, энг кўп улуш Англия клубларига тегади. Эътиборли томони, Россия чемпионати бу борада Голландия, Туркия, Португалия ва Бельгия биринчиликларидан ўзиб кетди.

1. Англия клубларига - 37 406 940 доллар

2. Испания клубларига - 22 572 080 доллар

3. Германия клубларига - 18 920 672 доллар

4. Италия клубларига - 17 454 025 доллар

5. Франция клубларига - 15 303 225 доллар

6. Россия клубларига - 10 300 492 доллар...

 

Клублар бўйича

5 003 440 доллар - бу «Манчестер Сити» ғазнасига тушадиган маблағ миқдори. Хуллас, «шаҳарликлар» ФИФАдан ҳақ олиш масаласида «Реал» ва «Барселона» каби грандлардан ҳам олдинда!

1. «Манчестер Сити» - 5 003 440 доллар

2. «Реал» - 4 813 830 доллар

3. «Тоттенхэм» - 4 385 792 доллар

4. «Барселона» - 4 145 950 доллар

5. «ПСЖ» - 3 894 080 доллар

6. «Челси» - 3 835 357 доллар

7. «МЮ» - 3 656 360 доллар

8. «Атлетико» - 3 093 190 доллар

9. «Монако» - 2 934 710 доллар

10. «Ливерпуль» - 2 585 205 доллар

Россия клубларига қарасак, «Зенит»нинг улуши катта  - 1 815 445 доллар. Шунингдек, ЦСКА (1 774 410 доллар) ва «Локомотив» (1 673 237 доллар) ҳам яхшигина қўшимча даромадга эга бўлади, албатта, мамлакат миқёсида олганда.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:19, 13.12.2018.
Ўқилди: 5363 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик