Кириш Регистрация

Мирзиёев спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни маълум қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қайд этилишича, Қуролли Кучларни жиҳозлаш учун келтирилаётган замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар даражаси фан-техника тараққиёти ютуқларига тезкор ва муносиб равишда эътибор қаратиш зарурлигини ҳамда чақирувгача бўлган ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, унда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш борасидаги тадбирлар лозим даражада олиб борилмаяпти, дейилади ҳужжатда.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор камчиликлар мавжуд, хусусан:

спортнинг мазкур турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг пухта тизими йўлга қўйилмаган;

спорт кадрларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими жорий этилмаган;

терма жамоаларни тайёрлаш ва мусобақалар ўтказиш учун спорт инфратузилмаси ва моддий-техник базаси етарли даражада ривожланмаган;

аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти

Манба: KUN
Киритилди: 09:45, 13.12.2018.
Ўқилди: 2051 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.