Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Қашқадарёда «Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги» спорт мусобақаларига бой бўлмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 10-15 декабр кунлари республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳафталик доирасида футбол, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, енгил атлетика каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Шунингдек, “Отам, онам ва мен – спортчи оила” ва миллий кураш спорт тури бўйича анъанавий спорт ўйинлари ташкил этилмоқда. Нуронийлар учун эса даволаш гимнастикаси, спортча юриш, йога бўйича машғулотлар ва бадминтон, шахмат, шашка, стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга қаратилган спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Хусусан 11 декабрь куни Нишон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёшлари иштирокида волейбол, Касби туманида нуронийлар ўртасида шахмат, Чироқчи туманидаги ёшлар ўртасида футбол бўйича, Яккабоғ туманида эса ўқувчилар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

12 декабрь куни ҳам туман ва шаҳарларда мусобақалар давом эттирилиб, маҳаллалар ўртасида Шаҳрисабзда шахмат, Деҳқонободда стол тенниси бўйича мусобақалар, Чироқчи ва Муборак туманларида эса ёшлар ўртасида волейбол баҳслари ўтказилди.

Ҳафталик доирасида ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этаётганлар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланмоқда.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 10:48, 13.12.2018.
Ўқилди: 1581 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.