Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари Қозоғистонда ўтказилган баскетбол мусобақасида 2-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

6—10 декабрь кунлари Қозоғистонда таниқли баскетболчи ва мураббий Кадирбек Успанов хотирасига бағишлаб 2002—2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида баскетбол бўйича халқаро чемпионати ўтказилди.

Ўтган йили халқаро миқёсдаги танловга айланган ушбу чемпионатда қатнашиш учун Россия Федерациясининг Тюмень шаҳридан иккита – Челябинск, Картали ва Магнитагорск ҳамда Қозоғистондан Атирау, Костанай ва Олмаота шаҳарларидан биттадан жамоалар иштирок этди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клубининг жамоаси ҳам ушбу чемпионатда мамлакат шаънини ҳимоя қилиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.

2006 йилдан буён ўтказиб келинаётган турнир аввалига ҳудудий, кейинчалик вилоят миқёсида ўтказилган. Секин-аста барча вилоятлардан танлаб олинган спортчилардан терма жамоа ташкил қилинган. Шундан сўнг турнир халқаро майдонга чиққач, бу йилдан Россия ва Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этди.

Жорий йилда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги чемпионатда Тюмень ва Челябинск вилоятлари терма жамоалари яхши ўйин кўрсатди. Биринчи ўрин мезбонларга — Костанай вилояти жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Россиянинг «Тюмень-1» жамоаси эгаллади.

Турнир ғолиблари медаллар, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:07, 13.12.2018.
Ўқилди: 1988 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.