Аввалроқ, Осиё бокс конфедерацияси йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилгани ҳақида хабар қилгандик. Унга кўра, бир неча ҳамюртимиз ўз йўналишида қитъада тенгсиз деб топилди.
Энг яхши боксчи номинациясида Исроил Мадримов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда, Осиёнинг энг яхши эркак боксчиси деб эълон қилинди. Бошқа бир ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров эса бу борада учинчи бўлди.
«Осиёда йилнинг энг яхши техник мутахассиси» йўналишида Дилшод Казаковга тенг келадиган рақиб топилмади.
Ҳакамимиз Александр Ҳамидов ҳам 2018 йилда «Осиёнинг энг яхши ҳаками» унвонини қўлга киритди.
Ва албатта йил давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Ўзбекистон бокс федерацияси қитъада энг яхши бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан ўзбек бокс оиласини муборакбод этиб қолади.