Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Йил жасорати" номинацияси сабабчиси билан эксклюзив суҳбат

Баҳо:
+ | -

 Бугун Тошкент шаҳри Узехпомарказ анжуманлар саройида футбол бўйича йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу номинацияда менда энг катта қизиқиш уйғотган «Йил жасорати» номинацияси ғолиби Улуғбек Янгибоевдан интервью ола олмадим. Лекин воқеанинг яна бир қаҳрамони Ислом Бойсариевд билан суҳнатлашишга муяссар бўлдим.

-Ассалому алайкум, хайри кеч,Ислом

-Ассалому алайкум, ўзингизга ҳам

- «Йил жасорати» номинацияси ғолиби «Орол» жамоаси дарвозабони Улуғбек Янгибоев деб эълон қилинди. Гарчи эслаш ёқимсиз бўлса ҳам, муҳлисларимиз учун воқеа ҳақида қисқача изоҳ берсангиз.

- Мен «Шўртан» жамоасида чап қанот ҳужумчиси позициясида ҳаракат қиламан. «Орол» жамоаси билан ўйинда тўп учун иккинчи қаватдаги курашда бошим билан рақиб ўйинчисининг бошига қаттиқ урилдим, бу ҳам етмаганидек ерга ҳам бошим билан тушдим. У ёғини эслай олмаяман. Кейин айтиб беришларича, ҳамкасбим Улуғбек ака ёрдамга етиб келибдилар. Тиббиётдан хабардор эканлар. То шифокорларетиб келгунича, биринчи ёрдамни кўрсатибдилар. Дўстларимнинг айтишича, тилим орқага кетиб, юрак уриши деярли эшитилмай қолган экан. Улуғбек ака юрагимни қўллари билан массаж қилиб, энг керакли ёрдамларини кўрсатган эканлар.

-Ўзингизга келгандан сўнг уларга минатдорчилик билдирдингизми?

- Ҳа ,албатта, қўнғироқлашдик, бугун ва ниҳоят кўришдик

- Қаҳрамонимиздан интервью олимоқчи эдик, унамадилар, Эй қўйсангизчи-дея кулганча, интервьюни рад этдилар. Улуғбек ака га тиллакларингиз

- Бугун ҳам уларни ушлаб қола олмадим. Тадбиртугагунича кетиб қолипдилар. Уларга футболчилик фаолиятида ҳам,шахсий ҳаётда ҳам омадлар тилаб қоламан.

- Суҳбат учун сизга раҳмат !

Бугунгикечадаги ҳамма номинациялар ўз йўлигаю, бу номинация энг юракка яқини бўлди. Сабаби, асрлар ошсада уммуминсоний қадриятлар улуғланаверади. Чунки бу улуғ ватанда азиздир, инсон!   

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 22:30, 14.12.2018.
Ўқилди: 2899 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.