Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Купер эътиборидан четда қолганлар

Баҳо:
+ | -

 

Терма жамоамиз Туркиядаги ўқув-йиғин машғулоталарини бошлаб юборди. Осийио кубогига борадиган таркибимиз деярли 90% аниқ бўлиб улгурди. Бу рўйхатдан кўпчилк кутган футболчилардан баъзилари тушиб қолди. Хозир шу футболчилар ҳақида қисқача

Санжар Турсунов

 

Тезкор қанот ярим ҳимоячи бизга Осиё кубогида асқотиши мумкин эди. Чунки қарши ҳужумга таяниб ўйнайдиган жамоа учун тезкор футболчилар жуда ҳам зарур. Ўз клубида чакки ўйин кўрсатмаётган Турсунов термамиз учун ҳам фойдадан ҳолли бўлмасди

Остон Урунов

Бу мавсумда Ўзбекистонда энг яхши ёш ўйинчи номинацияси ғолибига бош жамоамизда жой топилмади. Остон ёшлар жамоамизда ҳам ўзининг ишончли ўйинлари билан ажралиб турар эди. Уни бежизга сардор қилишмганку, ахир. Урунов «Навбаҳор» билан яхши мавсум ўтказди. У термамиз сафига чақирилганда ,балки, Одил Аҳмедовнинг позициясида ҳаракат қилса, Аҳмедов олдинроқ ўтиб ўйнаган бўлар эдими. Майли бу ҳаммаси назария холос.

Санжар Шоаҳмедов

Яна бир иқтидорли ярим ҳимоячиларимиздан бири. «Локоматив» жамоасидаги ўйинлари билан халқимизга яхши таниш бўлган футболчи ҳам Купер шортлистида умуман кўринмади. Тўгри, ярим ҳимояда бизнинг муаммоларимиз йўқ лекин бундай футболчи бизга ҳалақит қилмаган бўлар эди.

Шуҳрат Муҳаммадиев

Ўзбекистон чемпионининг бу мавсум ишлари ёмон эмас. У деярли мавсумни асосий таркибда ўтказди. Қанотдаги ноодатий ўйини ва тезкор ёриб киришлари орқали Қосимов даврида терма жамога чақирув олган ҳимоячи ҳозирча Эктор Куперни қизиқтира олмаяпти. Кўпчилик мутахассислар Даврон Ҳошимовнинг ўрнида шу футболчини кўришни хоҳлаган эди.

Шоҳруҳ Гадоев

Куперда умуман «симпатия» уйғота олмаган футблчилардан яна бири Шоҳруҳ Гадоев у ҳозирда ўз клубида ёмон ўйнамаётганини ҳисобга олсак, бу кўпчиликда савол уйғотмоқда. Гадоев универсал ярим ҳимоячи. У ҳимоя қанотларида ҳам, ҳужум қанотларида ҳам бирдай ишончли ўйин кўрсатади. Ундан Миржалол Қосимов ажойиб фойдаланар эди.

Бу бизниниг таҳлил холос, асосийси, Эктор Купер танловининг тўғри эканлигига умид қилиб қоламиз ва яқинлашиб келаётган катта турнир олдидан омад ёр бўлишини тилаб қоламиз

Жонкуяр Хўжа

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 12:30, 17.12.2018.
Ўқилди: 15525 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик