Россиянинг “Енисей” клуби “МЮ”нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньога иш таклиф қилди.
“Бизга ажойиб таржимон керак”,-деб ёзади клуб твиттердаги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бугун “МЮ” Моуриньони истеъфога чиқарганини эълон қилган эди. 55 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятини айнан таржимонликдан бошлаган эди.