Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги 18 январь куни ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер енгил (63,5 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг еттинчи жанги 2019 йил 18 январь куни ўтказилиши белгиланди.

Боксчининг маълум қилишича, Ғоибназаровга еттинчи жангида Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсия рақиблик қилади. 8 раундга мўлжалланган мазкур жанг АҚШнинг Висконсин штати, Верона шаҳрида жойлашган "Turning Stone Resort & Casino" спорт саройида бўлиб ўтади.

32 ёшли Рикардо Гарсия шу кунга қадар профессионал боксда 19 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14 тасида ғалаба (9 нокаут) қозонган, 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.

Фазлиддин Ғоибназаров эса профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлубиятга учратган. Учта жангни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган.

Манба: Turon24.com
Киритилди: 02:30, 20.12.2018.
Ўқилди: 2471 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.