Кириш Регистрация

Дилмурод Набиев: «Ўзбекистонда «Ювентус» мухлислари кўпчиликни ташкил этади»

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, Италиянинг Ювентус футбол клуби Тошкентда футбол академиясини очиши ҳақида хабар берган эдик.

Бу ҳақда келишув 18 декабрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва Ювентус клуби брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо бошчилигидаги делегация ўртасидаги учрашув вақтида имзоланган.

“Бизда футболни яхши кўришади. Хусусан, Ўзбекистонда Ювентус жамоаси мухлислари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Тошкентда ушбу клуб академиясининг ташкил этилаётгани барчамиз учун қувончли янгилик бўлди.

Академиянинг ташкил этилиши нафақат ушбу муассасада, балки умуман ўзбек футболига жаҳоннинг илғор тажриба ва методикаларини жорий этиши имконини беради, деб ўйлайман. Вазирлик ҳам ўз навбатида клуб билан ҳамкорлик қилишга ҳамда академияни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр”, деган Дилмурод Набиев.

Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрган Италия футбол клуби вакиллари билан ўтказилган музокаралар жараёнида Турин политехника университети базасида “Ювентус академияси”ни ташкил этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Ювентус брендни бошқариш ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо Ўзбекистонда академиянинг ташкил этишдан мақсад фақатгина унинг ўқувчиларини тайёрлаш эмас, балки ўзбек ёшларига футбол билан профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини яратиш эканлигини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, академия 2019 йилдан фаолиятини бошлаши режалаштирилган. Унинг фаолияти олтита йўналишни ўз ичига олади. Бунга йил давомида ўтиладиган тренинглар, шуғулланиш учун махсус оромгоҳ, ёзги оромгоҳ, ўқув сессияси каби турлар киради. Келгусида Ўзбекистондаги академия Ювентус академиялари ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Бугунги кунга келиб, “Ювентус академияси” лойиҳаси Европа, Осиё ва Америкада жойлашган 49 та мамлакатда амалга оширилиб, 100 дан ортиқ ҳудудни ва 15 минг нафардан ортиқ болаларни қамраб олган.

Манба: Stadion
Киритилди: 03:32, 20.12.2018.
Ўқилди: 2773 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.