Кириш Регистрация

Рабьо масаласида «Барселона» айбдорми?

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» спорт директори Антеро Энрике ярим ҳимоячи Адриен Рабьонинг онаси Вероник Рабьонинг сўзларига изоҳ бериб ўтди. Футболчининг онаси ёзда "Барселона" Адриеннинг трансфери борасида таклиф юборгани, аммо парижликлар уни сотмагани ҳақида айтиб ўтганди.

«Вероник Рабьо фикрлари мени ҳайрон қолдирди. Унинг айтишича, биз ёзда Адриенннинг трансфери борасида "Барселона"дан таклиф олганмиз. Ҳа, бу ҳақиқат. Аммо таклиф август ойининг сўнгги кунида — трансфер ойнаси ёпилишига 20 соат қолганида келиб тушди. Бу шундан далолат берадики, "Барса" аввал футболчининг ўзи билан келишиб олиб, шундан сўнг бизга мурожаат қилган.

Битта нарсани тушуниш лозим, «Барселона»нинг таклифи кулгили эди. Бу таклиф бизга нисбатан ҳурматсизлик эди ва у бизни қизиқтирмади. Рабьо каби футболчиларнинг трансфери бир кунда ҳал бўладиган иш эмас. Назаримда, «Барселона» аввалроқ футболчи билан келишувга эришиб бўлган.

Тушунинг, биз Рабьо билан шартномани узайтириш борасида принципиал келишувга эришгандик. Аммо кейинчалик футболчи ҳеч қандай сабабларсиз музокараларни тўхтатиб қўйди. Ишончим комил, Адриен бошқа жамоа билан келишиб қўйгани учун шундай йўл тутди.

«Барселона»нинг ҳаракатларидан ҳайрон бўлдимми? Клублар қоидаларга амал қилишмаса, бу ҳолат ҳамиша шокка туширади.

Рабьо қишдаёқ «ПСЖ»ни тарк этиши мумкинми? Адриен менга шуни айтдики, у клубда қолишни истамайди», — деди Энрике.

Аввалроқ ОАВда Рабьо январь ойида «Барселона» билан шартнома имзолаб, ёзда эркин агент сифатида "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:21, 20.12.2018.
Ўқилди: 5980 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик