Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

МДҲ давлатларидан чиққан юлдузлар (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан етишиб чиққан футбол юлдузлари ҳақидаги мақоламизни давом эттирамиз. Мақоланинг биринчи қисмини ҳам ўқишни тавсия қиламиз.

Генрих Мхитариян.

Уни Арманистонда яхши кўришади. Тан олиш керак, ҳозирги замон футболида МДҲ давлатларидан етишиб чиққан футболчилари орасида энг яхши ўйин кўрсатаётган ўйинчи — шу йигит. У "Манчестер"да ўзини йўқотиб қўймади, «Арсенал»да жамоа етакчиси бўлишга ҳам улгурди. Мхитарян Клопп давридаги “Боруссия”да нималар қилганини эслашниниг хожати йўқ. "Дортмунд"да уни Микки деб аташар, маҳаллий мухлислар унинг ўйнидан завқ олишарди. Ҳа, айтганча, Генрих 10та тилни биладиган сайёрамиздаги кам сонли инсонлар сирасига киради.

Анатолий Тимошчук

Украиналик таянч ярим ҳимоячи топ-футболчилар орасига киришининг сабаби бор. Чунки у клублар миқиёсида қандай турнир бўлса, деярли ҳаммасида ғолиб бўлган. Ишончли ўйинлари ва узун сочи билан ҳаммамизни ёдимизда қолган десак хато бўлмайди. У «Зенит» билан ажойиб мавсумларни ўтказгач, Европани забт этиш учун «Бавария»га келади ва адашмади. Тўғри, у жамоаниниг юраги бўлишга улгурмади, лекин Мюнхенлик мухлисларни хурсанд қилишга улгурган.

Андрей Канчельскис

Бу футболчи ҳақида қисқача таъриф бериб ўтамиз: Собиқ иттифоқ жамоаси 1991 йилда Шотландия термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ўша учрашувни шахсан сэр Алекс Фергюсон ҳам кузатади. У Канчельскиснинг ўйинини кўриб, уни тезда «Манчестер Юнайтед»га олиб келади. Раҳбарият ўша йили Ферги бобога трансферлар учун ажратилган пуллар унчалик кўп эмаслигини айтишса ҳам Фергюсон шаштидан қайтмайди ва тез орада Андрей «қизил иблислар» сафига келиб қўшилади. У жамоаниниг том маънодаги юраги бўла олган, десак адашмаймиз. Сабаби у Кантона, Гиггз, Шмейхел сингари юлдузлар билан бир жамоада тўп суриб йўқолиб қолмаган.

Яқинда ўтказилган сўровномага кўра: «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг яхши 100 ўйинчи ичида қаҳрамонимиз фахрли ўринда қайд этилгани сўзимиз исботи.

 

Андрей Шевченко

Албатта, бу футболчисиз иложи йўқ! Шева нафақат Европанинг, балки бутун дунёни забт этган ҳақиқий топ-ҳужумчи ва юлдуз. У майдонда ортиқча финт ёки дриблинг ишлатмасди. Шунчаки ҳаммасидан меёрида фойдаланар ва бу унинг ўйинига чирой берарди. Унинг натижалари ҳар қандай суперюлдуз учун ҳам орзу. У «Милан»нинг ўзида 320 та учрашув ўтказиб, 176 та гол уришга муваффақ бўлган. Чемпионлар лигаси соҳиби, Олтин тўп ва Европаниниг энг яхши ўйинчиси, Украинада бир неча бор йил спортчиси...

Бундай ютуқларни узоқ келтриб ўтишимиз мумкин. Қисқача қилиб айтганда, Шева футбол даҳоси эди. Унинг ўйинларини бутун жаҳон ҳалигача завқ билан ёдга олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:49, 20.12.2018.
Ўқилди: 3473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.