"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бошқарувчи Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ 1/8 финали қуръаси ҳақида фикр билдирди.
Манчестерликлар Чемпионлар лигасининг плей-оффида "ПСЖ"га қарши ўйнайдилар.
"Қуръани кузатиб бордим, "МЮ" билан шундай бўлишига шубҳа қилмагандим. "ПСЖ" билан ўйин - фантастик имконият. Бу "Олд Траффорд"даги ўзгача кечалардан бири бўлади. Биз Неймар, Мбаппе ва Кавани каби иқтидорларга қарши ўйнаймиз. Бу ўйинни сабрсизлик билан кутмоқдаман, аммо олдинда кўплаб ўйинлар бор.
Бошланишига пойдевор қуриб, "ПСЖ" билан ўйинга ишон билан боришимиз керак. Агар уддасидан чиқолсак зўр бўлар эди", - дейди Сульшер.