Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Миллат учун ўйнанг, йигитлар! Ватан учун!

Баҳо:
+2 | -

Мен кўпинча терма жамоа шаъни деган сўзни эшитсам, 2002 йилдаги Корея ва Япония майдонларида бўлиб ўтган ЖЧда иштрок этган Туркия терма жамоасини хотирлайман. Ўшанда ўртамиёна таркиб, маҳаллий мураббий, ички чемпионат ўйинчиларидан ташкил топган соддагина жамоа бўлиб кўринган турклар миллат шаъни учун мардонавор курашишганди. ЖЧда уларни фақат Бразилиягина тўхтатганди.

Сколарри ўша мундиалдан сўнг «Сиз учун энг қийин ўтган ўтган ўйин қайсиниси бўлди?», — деб берилган саволга ўйлаб ҳам ўтирмай, «Албатта, Туркия билан, ўзингиз кўрдингизку, улар билан ўйинда футбол эмас, жанг қилишга тўғр келди», — дея жавоб берган эди. Туркия термаси ўшанда Мундиалниниг бронза медалларига эга чиқишганди. Улар майдон эгалари бўлмиш Японияни «Сайитама» стадионида 80 минг япон мухлислари кўз ўнгида енгишади, кейинчалик эса гуруҳда Францияни қолдириб кетган Сенегал термасини олтин гол эвазига уйига жўнатиб юборишади.

 

Шенол Гунеш бошчилигидаги туркларнинг ўйинларини ҳалигача эслаб тураман. Устозимиз Хайрулла Ҳамидов ўша мундиалдаги Туркия термасининиг ўйинлари ҳақида шарҳ берарканлар, тахминан шундай сўзларни ишлатган эди: «Тўғри, туркиялик футболчилар жанубий америкаликлардек техникага эга эмаслар, тўғри, улар суперюлдуз эмасдирлар, лекин ҳар қандай турк футболчиси миллат байроғи туширилган футболкани кияр экан, шерларга айланадилар. Улар ватани шаъни учун майдонда ўлимга ҳам тайёр»...

Бизнинг миллий терма жамоамиз деярли 30 йилдан бери катта турнирларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Афсуски, бизнинг терма ўйинчилари ҳали бери «шер»га айлана олишмаяпти. Ҳаттоки, сиёсий нотинчликлар ўчоғи бўлган Ироқ ҳам Осиё кубогини қўлга киритишга муваффақ бўла олди. Уларга аввалдан ҳеч қандай мукофот пули ваъда қилинмаганди, ҳатто тайёрланиш учун қулай шароитлар ҳам яратиб берилмаганди, шунчаки Юнус Маҳмуд бошчилигидаги ватанпарвар йигитлар миллат қувончи учун, ортларидан қараб турган қора кўзлар учун, ор-номус учун майдонда борларини беришди...

Бизниниг йигитлар ҳам эгниларидаги либосниниг масъулиятини ҳис қилиб ўйнасалар, орқаларида миллионлаб ўзбеклар тикилиб турганини ёдларидан чиқармасалар, бизга ҳеч қандай рақиб бас кела олмайди. Буниниг учун ҳамма нарсани унутиб, миллат учун, Ватан учун ўйнанг энди, йигитлар!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:48, 21.12.2018.
Ўқилди: 9143 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.