Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Халк: "Баъзи рус футболчилари менга ҳасад қилар эдилар"

Баҳо:
+ | -

"Шанхай СИПГ"нинг бразилиялик ҳужумчиси Халк россиянинг "Зенит"ида тўп сурган даврини эслади.

"Мен Аксель Витцель билан бир вақтда "Зенит"га ўтганман. Биз иккимиз жамоага ёрдам бериш учун келгандик, ўзимизни бошқалардан устун қўймас эдик. Барчага ҳурмат билан муносабатда бўлар эдик ва жамоада яхши муҳит яратишга ҳаракат қилдик. Аммо кутилмаганда баъзи рус ўйинчилари ҳасад қила бошладилар. Мен мулоқот қилмоқчи, муносабатларни яхшиламоқчи бўлдим, аммо бу қийин эди. Голлар уравердим ва уларга эътибор бермадим. Машғулотларда мен билан деярли суҳбатлашмас эдилар.

Тахминан уч ойдан сўнг клуб президентига кетмоқчи эканимни айтдим. У эса: "Қаёққа кетасан? Ақлдан оздингми?!" деди. Менга озгина сабр қилишим, ҳаммаси жойига тушиши айтишди. Танаффусда жамоадаги муҳитни бузаётганларни ҳайдай бошлашди. Жамоа яхшигина тозаланди. Шундан сўнг кийиниш хонасидаги муҳит анча яхшиланди", - дейди Халк.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:00, 21.12.2018.
Ўқилди: 3789 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.