Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ГОЛ & САМАРАЛИ УЗАТМА ёки «Гол + пас» тизими бўйича сермаҳсул йигирмалик

Баҳо:
+ | -

Муайян бир клуб муваффақият қозонса, унинг энг кўп гол урган футболчилари нисбатан кўпроқ эътирофга лойиқ кўриладилар.

Самарали узатмалар билан уларга қулай имконият яратиб берганлар эса, кўпинча назардан четда қолишади. Шуни инобатга олган ҳолда, Pepsi Суперлига-2018да «Гол + пас» тизими бўйича юқори натижа қайд этган 20 нафар футболчи рўйхатини ҳукмингизга ҳавола этяпмиз. Тушунарлики, ушбу элит варақада голеадорлик маҳоратини намойиш этганлардан ташқари, жамоаларнинг тенгсиз ассистентлари ҳам ўрин олишган.

Рейтингнинг юқори қисмида турнирнинг етук мерганларини кўришимиз табиий ҳол. Зеро, ҳужумга мойил футболчиларда гол уриш баробарида шерикларини якуний зарба йўлига чиқариш имконияти ҳам баланд. Дейлик, якунига етган мавсум рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилиб, мерганлар пойгасида ғолиб чиққан Тиаго Безерра яна 5та гол ассистенти бўлди. Хуллас, «Гол Қ пас» рейтингида ҳам айнан бразилиялик футболчи энг юқори поғонани эгаллади. Умуман, «Пахтакор»нинг ҳужумкор вакилларига мавсум чин маънода омадли келди. Хусусан, жамоанинг яна бир легионери - Исмоил Гонсалвеш бу рўйхатда 18 очко (16та гол ва 2та узатма) тўплаб, иккинчи бўлди. «Локомотив» тўпурари Марат Бикмаев ҳам худди шунча очко жамғарди, фақат битта фарқи шуки, унда голлар сони камроқ (14та гол ва 4та узатма). Марат шунинг ҳисобига рўйхатда Гонсалвешдан пастроқда - 3-ўрин.

Бевосита фақат ассистентлик масаласига тўхталсак, «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаевнинг кўрсаткичига ҳавас қилса арзийди - 12та самарали узатма. Ўз навбатида, ҳисобига 3та гол ҳам ёздириб қўйган истеъдодли футболчи «Гол + пас» тизими рўйхатида 5-ўринни банд этди. Ундан битта юқори поғонага «Қўқон-1912» етакчиси - жамоанинг штатли пенальтичиси, стандарт вазиятлар ижросини қойиллатадиган Мурод Холмуҳаммедов (11та гол ва 4та узатма) жойлашди. Мавсумни «Насаф»да бошлаб, сўнгра АГМК сафида ҳам шерикларини самарали узатмалар билан таъминлаган Жасур Ҳасанов ҳам ассистентлик бобида энг яхшилардан бири (3та гол ва 11та «пас») бўлди. Бобур Абдухолиқов («Насаф», 13та гол) ҳамда Йован Жокич (АГМК, 11та гол) эса мазкур рўйхатдан фақат голлар туфайли жой олишди.

 

Pepsi Суперлига-2018: «Гол + пас» рейтинги (топ-20)

Футболчи

Жамоаси

«Гол + пас»

Гол

«Пас»

1

 Тиаго Безерра

Пахтакор

22

17

5

2

 Исмоил Гонсалвеш

Пахтакор

18

16

2

3

 Марат Бикмаев

Локомотив

18

14

4

4

 Мурод Холмуҳаммедов

Қўқон-1912

15

11

4

5

 Сардор Собирхўжаев

Бунёдкор

15

3

12

6

 Жасур Ҳасанов

АГМК

14

3

11

7

 Бобур Абдухолиқов

Насаф

13

13

0

8

 Жавлон Иброҳимов

Бунёдкор

13

11

2

9

 Элгужа Григалашвили

Қизилқум

13

8

5

10

 Драган Черан

Пахтакор

13

6

7

11

 Азиз Турғунбоев

Навбаҳор

12

7

5

12

 Арсланмурот Аманов

Бухоро

12

5

7

13

 Жалолиддин Машарипов

Пахтакор

12

4

8

14

 Йован Жокич

АГМК

11

11

0

15

 Артур Геворкян

Қизилқум

11

9

2

16

 Сардор Рашидов

Локомотив

11

8

3

17

 Санжар Шоаҳмедов

Локомотив

11

5

6

18

 Зоҳид Абдуллаев

Металлург

10

7

3

19

 Ислом Исоқжонов

Металлург

10

7

3

20

 Неманья Йованович

Қизилқум

10

6

4

 

ЭНГ ЁШ... ЭНГ ТАЖРИБАЛИ...

Кўрсаткич

Ёши

Футболчи

Жамоаси

 Гол урган энг ёш футболчи

18 ёш 178 кун

Аваз Ўлмасалиев

Нефтчи

 Гол урган энг ёши катта футболчи

40 ёш 32 кун

Анвар Бердиев

Нефтчи

 Голга ассистентлик қилган энг ёш футболчи

18 ёш 178 кун

Аваз Ўлмасалиев

Нефтчи

 Голга ассистентлик қилган энг ёши катта футболчи

35 ёш 115 кун

Жасур Ҳасанов

АГМК

 Майдонга тушган энг ёш футболчи

16 ёш 79 кун

Жасур Жалолиддинов

Бунёдкор

 Майдонга тушган энг ёши катта футболчи

40 ёш  202 кун

Анвар Бердиев

Нефтчи

 «Сариқ» олган энг ёш футболчи

17 ёш 121 кун

Остон Ўрунов

Навбаҳор

 «Сариқ» олган энг ёши катта футболчи

36 ёш 95 кун

Анвар Ғофуров

Бунёдкор

 «Қизил» олган энг ёш футболчи

20 ёш 122 кун

Аброр Исмоилов

Нефтчи

 «Қизил» олган энг ёши катта футболчи

33 ёш 233 кун

Эркин Бойдуллаев

Қизилқум

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:05, 22.12.2018.
Ўқилди: 4087 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.