Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ўзбекистонда илк маротаба! МОҚ «Миллий спорт мукофоти-2018» тақдирлаш маросимини ўтказади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2018 йил ўзбек спорти учун ҳар томонлама муваффақиятли кечди. Йил давомида ўзбекистонлик спортчилар Индонезияда ўтказилган XVIII Осиё ва III ПараОсиё ўйинлари, шунингдек, Аргентинадаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам рекордларни янгилашди. Бундан ташқари ҳамюртларимиз турли халқаро мусобақаларда, рейтинг турнирларида, қитъа ва жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этдилар.

Йил якунлангани сари, ҳар бир соҳада эришилган ютуқлар, камчиликлар сарҳисоб қилинади, энг яхшилар эътироф этилади. Жумладан, спорт соҳасида ҳам. Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан илк маротаба катта масштабдаги «National Sports awards-2018» (Миллий спорт мукофоти-2018) тақдирлаш кечаси ташкил этилади.

Хабарингиз бор, спорт соҳасида йил лауретларини аниқлаш мақсадида МОҚ расмий сайти www.olympic.uz да тўртта йўналиш бўйича сўровнома ташкил этилганди. Энди Миллий олимпия қўмитасининг махсус комиссияси сўровнома натижаларини ўрганиб чиқади ва якуний қарор 28 декабрь куни «Халқаро анжуманлар саройи»да ўтказиладиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Ўша оқшом умумий ҳисобда 18 йўналида йилнинг энг яхшиларига мукофотлар топширилади.

Дарвоқе, ушбу тантанали тақдирлаш маросимига ташриф буюриш имконияти мухлисларда ҳам мавжуд. Olympic.uz сайтининг Facebook’даги саҳифаси орқали ташкил этиладиган танлов орқали ушбу тадбир учун таклифномани қўлга киритишингиз мумкин. Шошилинг, бунақаси ҳали бўлмаган!

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:36, 22.12.2018.
Ўқилди: 1731 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [13490]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12096]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6847]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6687]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5194]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3333]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2289]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2163]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2061]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.