“Милан” бош мураббийи Женнаро Гаттузо “Фиорентина”га қарши ўйин (0:1) даги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
“Бошимиздан жуда ҳам қийин кунларни ўтказяпмиз. Жароҳатлар сабаб шундай форс-мажор ҳолатидамиз. Футболчиларга таҳдид қилишга эса бошқа сабаб йўқ. Натижани қабул қилиш қийин. “Милан” тезкор ўйнамади, шу билан бирга омадимиз келмагани рост. Статистика “Милан” инқирозда эканини айтиб турибди.
Биз 3-турдан бери рақибларимизга муаммо туғдира олмаяпмиз. Аввалгидек хотиржам эмасмиз, лекин тинчланишимиз керак, хатоларни ўзимиздан қидириш тўғри бўларди. Жамоа футболчилари қўлидан келган барча ишни майдонда амалга оширяпти.
Ғалаба учун ҳаракат қилди, лекин “Фиорентина” бизнинг схемани чангида қолдириб кетди. Стол синдириш ёки деворга қўлимни уриш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Айтяпманку, жамоага таҳдид ўтказиш учун сабаб қолмади. Ҳозирча салбий сегментдан ўтмоқдамиз, лекин барчамиз битта қайиқдамиз”, – дейди Гаттузо.