“Зенит” ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио “Ювентус” – “Рома” учрашувига борди.
Италиялик футболчи танаффус вақтида мухлисларга ўзини намоён қилиб уларга илиқ фикрларни билдирди.
“Мен ҳаёжондаман, шунча воқеалардан кейин бу ерга қайтиш ёқимли. Сизларга ташаккур билдираман”, - дейди Маркизио.
Маълумот учун, Маркизио “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади.