“Манчестер Юнайтед” собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни “қизил иблислар”нинг “Кардифф” устидан қозонган ғалабасидан сўнг Оле-Гуннар Сульшер ва Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.
“Шубҳасиз, футболчилар Моуриньо бошчилигида ҳуқуқлари чекланган эди. Уларда ўзини кўрсатиши учун имконият бор ва биз бугун уни кўрдик. Жамоа ва мураббий атрофида жуда кўп гап-сўзлар бўлди, албатта бу яхши эмас. Оле футболчиларга эркинлик берди.
Бу “Манчестер Юнайтед” – учун ажойиб кун бўлди. Клуб ҳаётимнинг катта қисмига айланган. Шу сабаб жамоада бўлаётган ишлар менга ёқимсиз кўринади. Оле ишни қабул қилиб олгач, мен унга табрикнома юборишга қарор қилдим.
Биринчиси унга йигитлар футболдан роҳат олишлари учун имкон бериш кераклигини айтдим. Сиз бугун мураббий ва футболчиларнинг қандай хурсанд эканликларини кўрдингизми”, – дейди Руни BT Sport эфирида.