“Порту” ярим ҳимоячиси Ясин Браими фаолиятини “А” Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг хизматларига “Милан” жиддий қизиқиб қолган. Футболчининг трансфери тахминан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Браимининг “Порту” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунига етади.