Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Мухлислар кечира олмаган «сотқинлар»

Баҳо:
+2 | -

Жаҳон футболида трансферлар одатий ҳолга айланиб қолган десак, адашмаймиз. Лекин шундай транферлар борки, уларни мухлислар ҳозиргача ҳазм қила олишмайди. Шу ҳақида...

Карлос Тевес

«Манчестер Юнайтед»дан - «Манчестер Сити»га

Карлитос «қизил иблислар» таркибида ҳамма совринларни ютади. Руни ва Роналду билан бир тандем сифатида ҳужум чизиғининг олдида ҳаракат қилган Тевес бутун Европани ўзига қарата олади. «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказиш арафасида турган футболчига бирданига жуда ҳам катта миқдордаги сумма ёзилган шартномани «шаҳарликлар» таклиф қилишади. Тевес ҳеч қандай тушунтириш ва изоҳларсиз катта моаш илинжида «қизил иблислар»ниниг ашаддий рақиби бўлган «Сити»га ўтиб кетади. Мухлислар Тевесниниг бу ишини ҳеч ҳам қабул қила олишмайди. Икки жамоа тўқнашувида Тевесга аталган деярли 50га яқин баннерларни кўтаришади. Бу ҳам етмаганидек машинасининг ойналарини бир неча маротаба синдириб кетишади. Тевес вазиятнинг чуқурлашаётганини кўргач, видео мурожаат орқали собиқ жамоаси мухлисларидан узр сўрайди.

Марио Гётце

«Боруссия Д»дан – «Бавария»га

«Боруссия Д» жамоасидаги фантастик мавсумлардан сўнг унга харидорлар кўпайиб кетди. Йигитча шуҳратга учиб, жамоасининг янги шартномасидан бош тортади. Клопп ўша пайтлар шу воқеага чиройли изоҳ берганди: “Мариони тўғри тушуниш керак. У бизга қўлидан келганича ёрдам берди. Энди уни қўйиб юборишимиз лозим. Биз «Бавария»га йўқ демаймиз”.

Лекин ўзи шундоғам заифлашиб қолган жамоани ташлаб кетишини дортмундлик мухлислар кечира олишмади. Марио «Сигнал Идуна Парк»га меҳмон бўлиб келганида ақлбовар қилмас ҳуштакбозлик бошланади. Айниқса, мухлислар оммавий равишда Гётцениниг сариқ-қора либосларини очиқчасига ёқиб юборишади. Бу кейинчалик стадиондан Интернетга кўчади. Марио балки шу сабаб, балки жароҳат сабаб «Бавария»да ўйнаб кета олмайди.

Луиш Фигу

«Барселона»дан – «Реал Мадрид»га

Мана буни каталонияликлар ҳалигача ҳазм қила олишмайди. Фигу «Барса» билан 5 та ажойиб мавсум ўтказади. Клублар доирасида ҳамма ютуқларга эришади. У мухлисларниниг ёқимтойи ва каталонияликларниниг энг севимли ўйинчиси эди. Бирдан матбуотда Фигуниниг «Реал»га ўтгани ҳақида тарқалган хабардан бутун Каталония шок ҳолатига тушуб қолди. Сабаби, Фигу «Реал» билан шартнома имзоламаслигини, бу шунчаки музокара эканлигини айтиб мухлисларни тинчлантирган эди. Лекин «Реал»ниниг молиявий қудрати шунчалик эдики, Фигуни Мадридга олиб кетиш учун ўша пайтда ақлбовар қилмас сумма - 37 миллион еврони бемалол тўлаб беради.

«Эл-класико»даги илк учрашувидаёқ «Реал» сафида «Ноу Камп»га келган Фигу ўша учрашувни ҳалигача тушларида кўрса ажаб эмас. Чунки учрашув ҳаками бир неча маротаба ўйинни тўхтатиб туришга мажбур бўлади. Каталонияликлар очиқчасига Фигуга қўлга илинган нарсани улоқтириб, норозилик кўрсатишади. Ҳатто бурчак тўпини тепишга келаётган Фигуга чўчқаниниг калласини улоқтиришади...

Фигу «Реал Мадрид»да «Барса»да ўйнагандек ўйнаб кета олмайди. Орадан 4 йил ўтгач, Фигу Португалияда бўлган Евро-2004да Греция термасига қарши учрашувда бир мухлис томонидан қаттиқ изза қилинади. Мухлис майдонга тушиб келади ва югурганча Фигу томон келиб, унинг юзига «Барса» эмблемаси туширилган шарфни улоқтириб кетади... «Барса» мухлислари уни ҳалигача сотқин дея аташади...

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 17:03, 24.12.2018.
Ўқилди: 19962 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.