Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

АПЛ. Ғолиблик учун кимда имкон кўпроқ?!

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Англия премьер-лигасида ўйинлар қизигандан қизимоқда! Чемпионлик пойгасини қўйиб туринг, кучли тўртлик учун ҳам аёвсиз кураш кетмоқда. Бугун чемпионлик пойгасида кимда имконият кўпроқ эканлигини чамалаб кўрамиз. Чемпионлик учун 6 та жамоадан бошқасида таркиб жиҳатдан ҳам, тактик жиҳатдан ҳам, ҳатто мантиқан ҳам имкон йўқлигини мухлислар яхши билиб туришибди. Хўш, чемпионик учун курашдаги 6та жамоанинг имконларини чамалаб чиқамиз

5-ўрин. «Манчестер Юнайтед»

Тўғриси, омадли дебютдан руҳланиб кетган «қизил иблислар»нинг айрим мухлислари ҳатто чемпионлик учун ҳам имкон бор деб ҳисоблашлари мумкин. Лекин мантиқан олиб қаралса, уларда деярли имкон йўқ. Сульшер Моур йўқотган очколардан кейин буни уддалашининг иложи деярли йўқ. "МЮ" раҳбарияти ҳам буни тўғри тушунган ҳолда, вақтинчалик мураббий вазифасини бажараётган Уле-Гуннар олдига мавсумда кучли тўртликда якунлаш вазифасини қўйди.

4-ўрин. «Челси»

Кўпчилик италиялик мутахассисдан кутган ўйинини Сарри кўрсатишга уринмоқда. Лекин биринчи мавсумнинг ўзида буни уддалаш, чамамда, сигареталар кушандасининг қўлидан келмаса керак. Сабаби, «Челси» аутсайдерлар билан ўйинларда ортиқча очко йўқотди. Мавсум сўнгида эса ҳар бир очко олтинга тенг бир пайтда пастдаги жамоалардан очко олиш жуда ҳам қийин бўлиб кетишини ҳисобга олсак, «Челси»да чемпионлик учун жуда ҳам кам.

3-ўрин. "Тоттенҳэм»

«Шпорлар»да ҳозирда имконият бордек кўринмоқда. Лекин уларнинг захира ўриндиғи бироз торроқ. Бундан ташқари, Почеттино шогирдлари 3та фронтда кураш олиб боришмоқда. Яна бир катта омил «Тоттенҳэм» бош мурабийининг атрофида айланиб юрган кетиш ҳақидаги гап сўзлар. Почеттинони гоҳ «Манчестер Юнайтед» жамоасига кетади дейишса, гоҳ «Реал» у билан музокара ўтказмоқда, деган миш-мишлар тарқамоқда. Яқинда эса Европа ОАВ мураббий ва раҳбарият ўртасида келишмовчилклар ҳақида ёзган эди. Қисқача қилиб айтганда, «Тоттенҳэм»да кучли тўртликка кириш имконияти бор, аммо чемпионлик учун имконият имкон юқори эмас.

2-ўрин (А вариант). «Арсенал»

Унай Эмери «Арсенал»га янги замон футболи ва барқарорлик олиб кира олди. Илк мавсумнинг ўзидаёқ Эмери «кононирлар»ни ўз кучига ишонтира олди. Жамоа аутсайдерлар билан ўйинларда деярли очко йўқотмаяпти. Ютқазиб туриб ҳам бир неча маротаба вазиятни ўнглаб кета олди. Жамоада яхши тўпурар ва фантазиста бор. Энг қувонарлиси шундаки, захира ўриндиғи ҳам жуда кучли. Асосийси, ротацияни Эмери ўз ўрнида олиб бормоқда. Очколар борасида ортда қолаётганига қарамай, «Арсенал»да «Ливерпуль» билан бир хил имконият бор.

2-ўрин (Б вариант). «Ливерпуль»

Клопп шогирдлари ҳозирда ўтказилган 18та турдан сўнг «Арсенал»дан 11 очко олдинда кетаётган бўлса ҳам, уларнинг чемпионлик пойгасида имкониятлари «Арсенал» билан бир хил. Тўғри, бунга ишониш қийиндек. Лекин, келинг, изоҳлаб берамиз. «Ливерпуль» бу мавсум хоҳласа-хоҳламаса, Европа чемпионлар лигасига катта урғу беради. Клопп жамоаси АПЛ жамоалари орасида энг катта жисмоний куч сарфлаб, ғалаба қозонадиган клуб ҳисобланади. Улар деярли ҳимояланишмайди. Бутун ўйин давомида прессинг ишлатишади. Афсуски, Клопп жамоасининг захира ўриндиғи у қадар кучли эмас. «Ливерпуль»нинг асосий кучи бошланғич таркибда майдонга тушмоқда. Мерсисайдликлар кучли прессингга асосланган жисмоний футбол кўрсатишда давом этаркан, АПЛнинг сўнгги турларига бориб жисмонан анча заифлашиб қолади. АПЛнинг охирги турларида биласиз, кураш қандай боришини. Қисқача қилиб айтганда, бу мавсумда енгилмаган «Ливерпуль»да имконият 1-ўриндаги жамоаникидан бироз камроқ.

1-ўрин. «Манчестер Сити»

Ҳозир 2-ўринда бораётган «Манчестер Сити» жамоасида ғолиблик учун имконият АПЛдаги жамоаларнинг барчасиникидан кўпроқ. Сабаби шундаки, Гвардиола ўз жамоасининг жисмоний ҳолатига жиддий эътиб қаратади. «Шаҳарликлар» ўз ўйин услублари билан майдонда рақибларини чарчатишади. Ўзлари эса кучни тежаган ҳолда тўп назоратига урғу бериб, ғалабаларни қўлга киритишади. Пепнинг яна бир устун томони шундаки, у ўз ўйин услубини шогирдларига шу қадар сингитиб юборганки, «Сити» футболчилари автоматик равишда комбинациялар ишлатишганини кўп бор гувоҳи бўлдик. «Шаҳарликлар» бу мавсум фаворитлар билан ўзаро учрашувларда кам очко йўқотишди. Иккинчи даврада эса асосий рақибларни ўз уйларида қабул қилишади. Яна бир муҳим фактор шундаки, Гвардиола жамоасида «Ливерпуль»га нисбатан мавсум сўнгигача камроқ куч ишлатишади. Сабабини юқорида келтириб ўтдик. «Ливерпуль» охирги 10 йилда бир неча бор чемпионат давомида 1-поғонада боришмоқда ,аммо сўнгги турлардаги йўқотилган очколар эвазига бир неча бор панд ейишди. Гвардиола нафақат кучли мураббий, балки яхши тактик ҳамдир. У мавсум сўнгигача футболчиларининг жисмоний имкониятларини чамалаб қўйгани ва ротациядан ўз ўрнида фойдаланаётгани финишга яқин қолганда яққол сезилиб қолса, ажаб эмас.

Я.У.

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 08:50, 25.12.2018.
Ўқилди: 9800 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.