Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сардор Рашидов: «Локомотив»да менга тўла имкон беришмади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Рашидов Осиё Кубоги олдидан ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида сўнгги йилларда ўйинида пасайиш кузатилаётганига изоҳ бериб ўтди.

– Тўрт йил олдинги Осиё Кубогида ҳам қатнашгансиз. Саудия Арабистони билан ўйинда дарвозабоннинг оёқлари орасидан гол ургандингиз. Мухлисларни ўша Сардор Рашидовни кутишяпти. Лекин охирги 1-2 йил «Локомотив»да кўпроқ захирада қолиб кетяпсиз. Бу жароҳат билан боғлиқми ёки ростан ҳам ўйинингизда пасайиш бўлдими?

– Тўғрисини айтаман, «Локомотив»да менга юз фоизлик имкон берилгани йўқ. Бу нарсани мураббийга ҳам, жамоа раҳбариятига ҳам айтганман – менга тўла имконият берилмади. Иккинчидан эса, бошқа давлатдан келганимдан сўнг ўрганиш бироз қийин бўлди. Чунки Ўзбекистонда охирги марта уч йил олдин ўйнагандим. Худо хоҳласа, бу сафарги Осиё чемпионатида тўрт йил олдингидан ҳам яхшироқ Сардор Рашидовни кўришади.

– Эшитишимизча, Сурия билан ўртоқлик учрашувидаги ўйинингиз терма жамоа мураббийларига ёққан, аммо видеоёзувни кузатишганидан сўнг уларда Рашидов ҳимояга қайтиб ўйнамас экан, деган эътироз уйғонган. Бу қанчалик рост?

– Ҳимояга ёрдами тегмайди, дейишгани ҳақида ўзим ҳам эшитдим. Тўғриси, ўзим ҳам тан оламан, юз фоиз орқага қайтиб, ҳимоявий ўйин кўрсатишга унчалик ҳам йўқман.

Қатар ва Австралия билан ўйинларда жароҳатим ҳам бор эди. Чақирилган тақдиримда ҳам, терма жамоага ёрдам бера олмасдим. Орқага қайтиб, [ҳимояга] ёрдам бермаслигим, мен учун дарс бўлди. Мураббийнинг айтган сўзини эшитдим. Келгуси ўйинларда орқага қайтиб, жамоага ёрдам бериб, мураббий хоҳлаганидек йўл тутишга ҳаракат қиламан.

– Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубида ўйнаган пайтингизда Ламушининг ҳам услуби шунақароқ бўлган. Ўйинни ҳимоядан ташкил этиш услуби Куперда ҳам азалдан бор. Шундан келиб чиқсак, балки сизга осонроқ бўлар? Ёки Ламуши ва Купер тактикаси ўртасида фарқ борми?

– Ламуши ҳужум уюштирадиган уч нафар футболчига ортга қайтишни тавсия қилмасди. Улар олд чизиқда қолиб, фақат гол уриш ва жамоага ғалаба олиб келишини кўпроқ хоҳларди. Энди, у – араб футболи.

Купер – Европа футболини кўрган мураббий. Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Имконият берилса, бор кучим билан ҳаракат қилиб, гол уриш керак бўлганда гол уриб, жамоага ёрдам беришга интиламиз.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 09:29, 25.12.2018.
Ўқилди: 10175 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.