Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Фактлар нимадан далолат?

Баҳо:
+ | -

Еврофутболнинг асосий турнири қишки танаффусга чиққани ҳамоно баҳорги босқич муҳокамаси бошланиб кетди. Чунончи, «плей-офф» раундларинингбиринчиси - 1/8 финал жуфтликлари тайин.

Қуръадан кейин ҳамма жамоалар номидан келиб чиқиб, «Атлетико» - «Ювентус» ва «Ливерпуль» - «Бавария» қарама-қаршилигига асосий жанглар сифатида қараётгани тушунарли. Лекин ҳар бир жуфтлик ўзига яраша қизиқарли. Хусусан, уларга боғлиқ эътиборли фактлар ҳам етарли.  Қуйида айнан диққатга сазовор фактлардан ўзига хос «гулдаста» ҳозирлашди.

«Шальке» - «Манчестер Сити»

• Икки жамоа бунга қадар атиги бир бора тўқнаш келган. Аниқроқ айтсак, немислар ва инглизлар 10 йил олдин ҳозирда тарихга айланган УЕФА кубоги доирасида ўзаро куч синашишганди. Ўшанда Мануэль Нойер, Иван Ракитич, !!!!! Фарфан ва Кевин Кураньи каби футболчиларга эга «Шальке» таркибида Жо Харт, Даниэль Старриж ва Венсан Компани бош ролни бажарган «Манчестер  Сити»га 0:2 ҳисобида ютқазганди.

• «Шальке»нинг Манчестерга боғлиқ умумий хотиралари унча ёмон эмас. Тўғри, гельзенкирхенликлар 2011 йили бу шаҳарда «МЮ» томонидан «калтакланишган», лекин ўша ўйин ЧЛ ярим финали доирасида кечганди.

• Лерой Сане жонажон клубига қарши ўйнаши мумкин. «Манчестер Сити» 2 йилча олдин уни айнан «Шальке»дан 50,5 миллион еврога сотиб олганди.

 

«Атлетико» - «Ювентус»

• Жорий турнир финалига «Атлетико»нинг уй стадиони - «Ванда Метрополитано» мезбонлик қилади. Демакки, «матрасчилар» уни четдан кузатишни истамасалар, аввало, яқин орада ЧЛнинг 2та финалида қатнашган даҳшатли рақиб қаршилигини енгиб ўтишлари керак. Дарвоқе, «Атлетико»нинг ўзи ҳам охирги йилларда 2 бора финал юзини кўрди ва уларда худди «Ювентус» каби мағлубиятни тан олди. Битта фарқи шуки, Диего Симеоне шогирдлари ўз юртдошлари олдида ожиз қолишди.

• Бўлажак рақибларнинг йўллари охирги 50 йил бадалига атиги 2 марта кесишди. Яъни улар ЧЛ-2014Ғ2015да битта гуруҳда ўйнашди. Натижага келсак, мухлислар 2та ўйинда атиги 1та гол кўришди - «Юве» ўз майдонида 1:0 ҳисобида устун келиб, Мадридда «нурсиз» дурангга рози бўлганди (0:0).

• «Реал»нинг собиқ етакчиси Криштиану Роналду яна «Атлетико»га қарши - бу қўшимча «интрига». Шунингдек, хорватиялик Марио Манжукичнинг эски жамоасига қандай қаршилик кўрсатишини кузатиш ҳам қизиқ.

 

«МЮ» - «ПСЖ»

• «МЮ» ва «ПСЖ» еврокубокларда мунтазам иштирок этсада, расмий даражада ҳали бир-бирига рўбарў келмаган. Икки клубнинг ягона ўзаро учрашуви 3 йил олдин «ўртоқлик» мақомида ўтди ва унда парижликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

• «ПСЖ»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария «МЮ»да фаолиятининг энг хира даврини ўтказганди.

• Франция гранди аввалги икки мавсумда чорак финал йўлида «Реал» ва «Барселона» билан олишиб, испан клубларига бас келолмади. Бу сафар ҳам унга гранд жамоа тўғри келди, лекин жорий мавсум «МЮ»нинг ишлари сира юришмаяпти.

«Тоттенхэм» - «Боруссия» Д.

• Ўтган мавсум икки жамоа битта гуруҳда ўйнаган ва ўзаро қарама-қаршиликда инглизлар устун келишганди - 3:1 ва 2:1. 2016 йилнинг баҳорида эса, аксинча, немислар 2та ғалабани тантана қилишган - 3:0, 2:1. Хуллас, 4та тўқнашувда ҳам маҳсулдорлик меъёрида бўлган. Букмекерларнинг тахмин қилишларича, бу сафар ҳам етарлича гол урилади.

• Охирги 2та ўзаро ўйинда Гарри Кейн ҳисобига 3та гол ёзилганди.

• «Боруссия»нинг янги етакчиларидан бири - ёш Жейдон Санчо «Уэмбли»га қайтади. У яқинда бу аренада Англия миллий жамоасининг АҚШ термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, самарали узатма муаллифига айланди.

«Лион» - «Барселона»

• Охирги ўзаро баҳсда «Барселона» футболчилари «Лион»ни 5та гол билан «сийлашганди». ЧЛ-2008Ғ2009 1Ғ8 финали доирасида кечган ўша баҳсда франциялик Тьерри Анри «дубл»га эришган, «тўқувчилар» вакили Жуниньо Пернамбукано эса майдондан четлатилган. Дарвоқе, каталонияликлар ўша мавсум якунида турнир ғолиби бўлишган.

• Умуман, «Лион» Каталония грандини ҳали бирор марта енголмаган. Аниқроқ айтсак, 6та ўйиннинг 4тасида «Барселона» устун келган, 2тасида дуранг натижа қайд этилган.

• Самуэль Юмтити навбатдаги тўқнашувларгача сафга қайтса, Францияда мухлислар олқишига сазовор бўлса керак. 2016 йили «Барселона» сафига қўшилган ҳимоячи айнан «Лион» тизимида таҳсил олган ва клубда уни роса қадрлашади.

«Рома» - «Порту»

• «Рома» фанатлари Португалия грандига қарши кечган охирги ўйинни умуман унутишни хоҳлашлари тайин. Гап шундаки, римликлар ЧЛнинг 2016Ғ2017 йиллар мавсуми гуруҳ босқичида «Порту» майдонида 1:1 ҳисоби қайд этиб, ўз стадионларида мутлақо ожиз қолишганди - 0:3. «Рома» ўша ўйинни 8 киши бўлиб тугатганини ҳам айтиш жоиз.

• «Рома» фахри Франческо Тоттининг фикрича, қуръа натижасига ёпишиб олмаслик керак: «Бизга қандай жамоалар тўғри келиши мумкинлигини ҳисобга олсак, қуръада омадимиз келгандир. Бироқ «Порту»га менсимай қараш мумкин эмас. Дейлик, португалияликлар гуруҳ босқичида ўта зўр иштирок этишди. Қолаверса, бизда ҳаммаси жойида эмас, лекин февралгача вақт бор».

• Ёзда «Рома» билан шартнома тузган Иван Маркано бунга қадар қаторасига 4 йил «Порту» шарафини ҳимоя қилганди. Демак, унда собиқ жамоасига қарши ўйнаш имконияти бор.

«Аякс» - «Реал»

• «Реал» охирги ўзаро 5та ўйиннинг барчасида «Аякс»ни чинакамига «дўппослаган». Оддий айтсак, мадридликлар 5та йирик ҳисобли ғалаба қайд этишган. Умуман, охирги 6та ўйинни олсак, тўплар нисбати 20:2 - «Мадрид» фойдасига, албатта. Даҳшат.

• «Аякс» ЧЛ доирасида «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»ни мағлубиятга учратган биринчи клубдир. 1995 йили голландлар Мадриддан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди.

• 35 ёшли Клас-Ян Хунтелар собиқ клуби дарвозасини ишғол этишга уриниб кўради. Голландиялик фахрий ҳужумчи «Реал»даги фаолияти давомида 8та гол урган, аммо бирорта соврин ютмаган.

«Ливерпуль» - «Бавария»

• Икки жамоа охирги марта деярли 40 йил олдин Чемпионлар кубоги ярим финалида тўқнаш келганди. Ҳар икки ўйинда кучлар тенг келган - 1:1 ва 0:0. Натижада «Ливерпуль» сафарда гол ургани эвазига финал йўлланмасини қўлга киритган.

• Икки клуб Европа Чемпионлар кубогиҒЧемпионлар Лигасида 10 марта ғалаба  қозонган - «Ливерпуль» музейида ҳам, «Бавария»никида ҳам 5та соврин бор.

• «Ливерпул»да Юрген Клопп учун яширин «қурол» вазифасини ўтай бошлаган Жердан Шакири вақтида «Бавария»да омадсизликка учраганди.

• Юрген Клоппнинг «Бавария»га қарши ўйинлардаги статистикаси унча яхши эмас: 8та ғалаба, 5та дуранг ва 16та мағлубият.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 11:27, 27.12.2018.
Ўқилди: 2395 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.