«Челси» аъзоси Эден Азар «Уотфорд»га қарши ўйиндан кейин (2:1) фикр билдирди.
«Менга фарқи йўқ, марказий ҳимояда ҳам ўйнайвераман. Муҳими — гол уриш ва ғалабага ҳисса қўшиш, қайси позицияда ўйнашим муҳим эмас. «Уотфорд»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида иккита қулай вазиятни йўққа чиқардим, аммо иккита гол уриб, ғалаба келтирдим», деди Азар.