Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Умид Аҳмаджонов «Йилнинг энг яхши эркак спортчиси»га соврин топшира олмади (фото)

Баҳо:
+ | -

Бугун Миллий олимпия қўмитаси “Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи”да ўзбек спорти тарихида илк маротаба “Миллий спорт мукофоти – 2018” тантанали тақдирлаш маросими ўтказяпти. Маросимда турли номинациялар эгаси тақдирланиши кутилмоқда.

Жумладан, “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” сифатида Бекзод Абдураҳмонов тан олинди. Спортчи айни пайтда хорижий йиғинда бўлгани сабабли совринни МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов қўлидан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев қабул қилиб олди.

Аввалроқ, “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” йўналишида Осиё ўйинларининг уч карра чемпиони, Осиё ўйинлари рекордчиси, енгил атлетикачи Светлана Радзивил ғолиб бўлди.

ўзбек бокси афсонаси, “Тошкент йўлбарси”, жаҳон чемпиони Руфат Ризқиев “Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун” тақдирланган эди. “Йилнинг энг яхши мураббийи” йўналишда - бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов ғалаба қозонди.

“Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси” йўналишида ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков  тенгсиз бўлди. “Йил кашфиёти” йўналишида оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати ғолиби Акбар Жўраев ғалаба қозонди.

“Спорт” телеканали директори Зоҳид Каримов “Энг яхши ижтимоий лойиҳаси” – йўналишида ғолиб бўлди. “ЎзРепорт” телеканали директори Равшан Жўраев “Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирланди.

Марина Якубова “Йилнинг энг яхши спорт журналисти” деб эътироф этилган бўлса, “Йилнинг энг яхши паралимпиячиси” - Пауэрлифтинг бўйича Параосиё ўйинлари чемпиони Рўза Қўзиева бўлган эди. “Энг фаол спорт тарғиботчиси” йўналишида МОҚ Матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев тақдирланди.

Жаҳон гимнастикаси афсонаси, Оксана Чусовитина “Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун” тақдирланган эди. “Энг яхши спорт ҳомийси” соврини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга топширилди.  

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирланган эди.

Ўзбекистон кураш федерацияси эса “Йилнинг энг фаол федерацияси” деб эътироф этилди. Ўзбекистон шахмат федерацияси “Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал фаол федерацияси” деб эътироф этилди.

Манба: Stadion
Киритилди: 20:39, 28.12.2018.
Ўқилди: 13438 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.