Кириш Регистрация

Зоҳид Каримов: «2018 йил – «Спорт» телеканали учун тарихий йил бўлди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Спорт соҳасида рўй бераётган воқеликларни халққа етказишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Миллий олимпия қўмитаси йил давомида кўплаб ОАВлар билан ҳамкорлик қилди. «Миллий спорт мукофоти-2018» доирасида ўзини ҳар томонлама кўрсата олган оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам тақдирланди.

«Энг яхши ижтимоий ролик» йўналишида эса «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов мукофотланди.

«Ортда қолаётган йил «Спорт» телеканали учун тарихий бўлди. Чунки, биз HD форматга ўтдик. Миллий олимпия қўмитаси билан тизимли ҳамкорлик ўрнатдик. Бунинг эвазига бизда мусобақаларни мухлисга воқеа жойидан, жонли равишда етказиб бериш имконияти пайдо бўлди. Биринчи навбатда, юқори савияда ёритиб берилган Осиё ўйинларини қайд этган бўлардим.

Ўйлайманки, мухлисларимиз ўзбек спортчиларининг Индонезиядаги ғалабасини, уларнинг хурсандчиликларини ҳис қила олдилар. Умид қиламанки, ушбу ҳамкорлик узоқ давом этади.

Ва албатта, камтаргина меҳнатимизни ана шундай тақдирлаган Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдираман. ОАВ ходимларига ана шундай эътибор қаратилаётгани жуда ёқимли. Келажакда бундан ҳам қаттиқроқ иш олиб борамиз», – деди Зоҳид Каримов.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 15:43, 30.12.2018.
Ўқилди: 1874 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.