Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Спорт таълими муассасаларида янги йил байрам тадбирлари ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Якунига етиб бораётган 2018 йил ўзбекистонлик спортчилар учун сермаҳсул ва омадли бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шу кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида “2018 – Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва янги 2019 йилни муносиб кутиб олиш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири 27 декабрь куни Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ташкил этилди. “Янги йилга янги марралар билан” билан шиори остида ташкил этилган байрам тадбирида мактаб жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этиб, янги йил шукуҳидан баҳраманд бўлишди.

Айниқса, ўқувчилар томонидан томонидан шеър ва рақслар, саҳна кўринишлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди. Турли хил эртак қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқиз тимсоллари ёш спортчилар томонидан моҳирона ижро этилди. Шунингдек, байрамга вилоят қўғирчоқ театри санъаткорлари ҳам таклиф этилиб, ўқувчиларга байрам дастурини намойиш қилишди.

 

Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари барчани байрам билан табриклаб, иқтидорли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларга вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар, спорт либослари ва анжомларни топширишди.

Янги йил байрамига аталган тадбир ўқувчиларда чуқур таассурот қолдириб, ёшлар кириб келаётган 2019 йилда катта марраларни забт этишни ўзларига мақсад қилиб олишди.

Шу каби байрам тадбирлари республикамизда барча спорт таълими муассасаларида ташкил этилди.

 
Манба: minsport.uz
Киритилди: 15:48, 30.12.2018.
Ўқилди: 2006 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.