Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шаҳбоз Жумабоев: «Cobalt»ни олиб, ўзимдан юлдуз ясаб олмадим»

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, stadion.uz интернет нашри орқали “Андижон” клубининг ўтган мавсумдаги голеадори Шаҳбоз Жумабоев жамоанинг 20 декабрь кунги йиғинига келмаганлиги, қўли оғрияётганини баҳона қилиб, мини футбол ўйнаб юргани ҳақида мақола чиққан эди. Бу каби хабарларга аниқлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан боғландик.

Авваламбор, Ассалому алайкум. Мен ҳақимда ҳозирда кўплаб миш-мишлар юрибди. Буларга ишонмасликка чақираман.

Хабарингиз бор, “Бунёдкор”га қарши кубок баҳсидан 2 кун аввал қўлим синган эди. Қўлимни "гипс" қилишмади ва қўлимни боғлаб, битта қўлда ҳаракат қилиб юрдим. Кейин бирданига совуқ тушиб кетгач, қўл пайи оғришни бошлади. Йиғиндан бир ҳафта олдин жамоа шифокори билан учрашиб, унга қўлимни кўрсатдим. Рентген натижаларига кўра, қўлимни даволатиш кераклигини айтди.

Сўнгра, 20 декабрь куни шифокор, мен ва жамоа бошлиғи Маъруф Тўрақулов билан бирга Виктор Жалилов олдига кирдик ва гаплашдик. Жалилов 3 январь куни навбатдаги йиғинга соғлом бўлиб чиқишимни айтди.

Тўғри, мини футбол ўйнаганим рост. Фақат доимий мини футбол ўйнамайман. Йиғин пайтида эмас, дам олиш вақтида дўстларим билан чигал ёзди сифатида, жисмоний ҳолатимни ушлаш учун ўйнадим. Шу ўйинда қайсидир мени ёмон кўрган мухлис расмга олиб тарқатган. Тўғриси, мухлисларга тушунмаяпман.

Биласиз, 2 йилдан буён “Андижон”да ўйнаяпман. Худога шукр, бу йил биринчи ўринни олиб Суперлигага чиқдик. Бу осонликча қўлга киритилмади. Бу нафақат футболчиларнинг, балки бутун Андижон халқининг ғалабаси.

“СОBALT”ни олиб ўзидан юлдуз ясаб олибди",- деган гапга келсак, мен унақа бола эмасман. Бундай совға беришларини ҳам кутмаган эдим. Унақа гап сўзларга эътибор бермайман. Бош мураббийлар билан орамиздаги муносабатлар яхши. Агар мухлислар ўйлаган ишни қилганимда, мени ҳайдашган бўларди.

Шунингдек, мени ёмон кўрган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Балки улар ҳам мени яхши бўлсин деб сўкишаётгандир. Кейинги мавсумда ҳам “Андижон” шарафини муносиб ҳимоя қиламиз. Барча таклифларни рад қилдим, кучим етгунча “Андижон” биланман. Ҳозирда менинг ҳаёлим фақат 3 январда бўладиган йиғинга соғ саломат бориш. Мухлисларни яхши кўраман – улар бор, биз бор”, - дейди Шаҳбоз Жумабоев.

Жалолиддин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:20, 01.01.2019.
Ўқилди: 8611 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.