Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

2019 йилда келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш бошланади

Баҳо:
+2 | -

Мамлакат футболини оёққа турғазиш йўлида қатор чора-тадбирлар кўрилаётган бўлса-да, шу соҳадан нон топаётган, бироқ футболни ботқоққа ботириш, унинг принципларини менсимаслик, ўз манфаати йўлида жамоаси ва ҳатто мухлисларини ҳам сотиб юборадиган кимсалар бор.

2019 йилда ЎФА ҳамда ПФЛ бу каби иллатларга ва бундай жиноятчи шахсларга қарши жиддий кураш олиб боради. 

Айни вақтда Профессионал футбол лигаси келишилган ўйинларга қарши кураш йўлида прокуратура ва бошқа тегишли органлар билан ҳамкорликда ишлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунгача ЎФА қошида юқоридаги каби ишларни аниқлаш мақсадида алоҳида бўлим ташкил қилинганди.

Мазкур бўлим шубҳали кўринган ва исботи жиноий жавобгарликкача тортиш учун камлик қиладиган қатор маълумотлар тўплади. Аммо, келишилган ўйинлар борасидаги нохуш хабарлар, мухлисларнинг бундай ўйинларга бўлган эътирози камайиб қолмади. Энди эса ЎФА ишни юқоридаги каби органларга топшириш ниятида. 

Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш керак бўлади. Айни ҳолатда давлат органлари футболнинг ички ишларига аралашган бўлиб чиқмайди. Балки, ЎФА футболдаги иллатларни йўқотиш учун органлар ёрдамига ўз хоҳиши билан суянаётган саналади. Мазкур ташаббусни ОФК ҳам, ФИФА ҳам қўллаб-қувватлайди. 

Бунгача ПФЛ келишилганликда гумон қилинган қатор учрашувлар ҳақида маълумотлар қабул қилиб олганди. Мазкур жамоалар эртага — 7 январь куни расман огоҳлантирилади. Гарчи ўша учрашувлар келишилганлиги борасида аниқ далиллар йўқ бўлса-да, клуб мутасаддилари бунинг учун тушунтириш бериши шарт. 

ПФЛ вакиллари футбол оламида фаолият олиб бораётган, тотализаторларда иштирок этадиган, баъзида совринлар ҳам ютишга улгураётган айрим мутахассислар ҳақида фактсиз бўлса-да, тасаввурга эга. Агар улар фаолият олиб бораётган жамоа ҳақида ОФК ёки бошқа ташкилотлардан гумонланувчи ўйинлар борасида маълумот келиб тушса, ЎФА раҳбарияти уларни асоссиз ҳам футболдан четлаштириш ишини кўриб чиқади. Мана шундай ноинсоф кишиларнинг 4-5 нафари футбол билан бир умрга хайрлашса, футбол ривожи тўхтаб қолмайди. Муҳими, унинг ичи бир қадар тозаланади ва қолган айрим кишилар оз бўлса-да инсофга келади. 

Шунингдек, қуруқ гаплар эмас, аниқ фактлари бўлган, келишилган ўйинларни очишда яхши маълумотлари бор бўлган футболчилар, мураббийлар ва клублар раҳбарлари бу ҳақда маълумот беришлари сўралади. Уларнинг шахси имкон бергунича сир тутилади, оммага ошкор қилинмайди. Мана шундай пасткашликка бурканган ишлар аниқлангудек бўлса, ПФЛ бу ишга ҳисса қўшганларни мукофотлашга ҳам тайёр. Мамлакат футболи ривожи учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:22, 06.01.2019.
Ўқилди: 5749 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик