Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Тошкент вилоятида йиғин ўтказилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, терма жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарликни бошладилар. Шу жумладан, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам лицензион мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Шу муносабат билан, 4 январдан бошлаб терма жамоамиз аъзолари Тошкент вилояти, Туябўғиз шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқдалар.

Йиғинда Вадим Меньков, Алексей Мочалов, Герасим Кочнев, Серик Мирбеков, Дилноза Раҳматова, Эрнест Ирназаров, Николай Липкин, Элёр Муҳаммадалиев, Артур Гулеев, Нилуфар Зокирова, Нурислом Тўхтасин ўғли, Екатерина Шубина, Наталья Казанцева, Ксения Кочнева, Вильям Ибрагимов, Одил Қаюмов, Шохрухбек Аъзамов, Жавоҳир Нурматов, Денис Онуфриев, Шахриёр Маҳкамов каби спортчилар иштирок этмоқдалар. Унда спортчиларимизнинг жисмоний ва тактик тайёргарлиги белгиланган режа-жадвал асосида мунтазам синовдан ўтказиб борилмоқда. Машғулотлар мураббийлар А.Пономарев, Р.Мирзадияров, В.Сергеев, В.Шубина қўл остида ўтказилмоқда. Йиғин 27 январга қадар давом этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 07:53, 08.01.2019.
Ўқилди: 1290 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.