Лондонинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои клубини ўзгартирмоқчи.
Sky Sport Germany телеканлининг маълумотига кўра, 18 ёшли футболчи “Челси” директорига Марина Грановскаяга бу нияти ҳақида ошкор қилди.
Хадсон-Одои “Бавария” томонидан қизиқиш борлиги ҳақида билади ва январдаёқ мюнхенлик клуб сафига қўшилмоқчи. “Челси” уни қолишига кўндирмоқчи.
“Бавария” Хадсон-Одои учун 30 миллион евро атрофида таклиф қилмоқда. Унинг “Челси” билан шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.