Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Осиё Кубоги кубоги кундалиги, 8-кун: Match day!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ажойиб ғалабага эришди. Қийин, лекин муҳим ғалаба! Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин.

Таассурортлар бир олам.  Қайси биридан бошлаб, қайси биридан тугатишни билмай турибман.  Матч дей, яъни ўйин кунига тайёргарлик ярим кечасидан бошланди.

Бош мураббий ёрдамчиси Маҳмуд Фаёз билан терма жамоа оператори Жамол Солиҳов футболчилар яшайдиган хоналарга мана бундай ажойиб суратларни илиб чиқишди.

Кечки таом пайтида бугун таваллуд кунларини нишонлаётган Икром Алибоев ва терма жамоа шифокори Аброр Пирриевни бутун жамоа табриклади. Ўз туғилган кунингда терма жамоа ғалабасидан кўра ёқимлироқ совға бўлмаса керак!

Кундалигим охирида терма жамоамиз посбони Нестеров ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Игнатийни яқиндан билганлар унинг тортинчоқ ва камгап эканини яхши билишади. Лекин бугунги ғалабадан кейин дарвозабонимиз анча қувноқ ва ҳазилкаш инсонга айланди. ОФК вакиллари ундан интервью олишаётганда чин дилдан гапирди. “Бу менинг охирги Осиё Кубогим, ғалаба учун боримни беришга ҳаракат қиламан”, деди.

Интервьюдан кейин Нестеровни допинг-тестга таклиф қилишди. Бу оддий жараён бўлиб, мусобақа ташкилотчилари ҳар бир ўйиндан кейин қуръа ташлаш орқали қайси футболчи допинг текширувдан ўтишини аниқлашади. Бу сафарги текширув Нестеров чекига тушди.

“Бу 5-Осиё Кубогида қатнашяпти, бунда бир гап бор деб, энди ҳар бир ўйиндан кейин мендан допинг-тест олаверар экансизлар-да”, - деб ҳазиллашиб қўйди Нестеров ОФК мутасаддилари билан.

Эртага Дубайга кўчиб ўтамиз. У ерда Туркманистонга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Жуда ҳам муҳим ўйин. Ғалаба бизга кейинги босқич эшикларини очади. Бошқа натижани эса ўйлагимиз ҳам келмаяпти.

Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати бошлиғи

Шаржа, БАА

Манба: UFA
Киритилди: 02:19, 10.01.2019.
Ўқилди: 5963 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик