Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон – Туркманистон: Матбуот анжумани якунланди

Баҳо:
+ | -

Акмал Эшонхонов

Дубайдан махсус

Айни вақтда Ўзбекистон – Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бошланди.

Дастлаб журналистлар саволларига Ўзбекистон терма жамосиа бош мураббийи Эктор Купер ва ҳимоячи Анзур Исмоилов жавоб беради.

Эктор Купер: Иккинчи ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Туркманистон яхши шаклланган жамоа. Биз уларнинг Японияга қарши ўйинини томоша қилдик. Туркманистонга қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Анзур Исмоилов: Туркманистонга қарши ўйинга тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба қозониш  ва уч очкони қўлга киритиш учун майдонга тушамиз. Терма жамоада тажрибали футболчилар билан бирга ёш футболчилар ҳам бор. Ўзига хос баланс ўрнатилган. Бизнинг ортимиздан жуда кўплаб кучли футболчилар етишиб чиқмоқда. Умид қиламизки, улар билан ўз мақсадимизга етамиз

Эктор Купер: Уммонга қарши ўйинни ҳамма турлича таҳлил қилди. Муҳими биз ўша ўйинда ғалаба қозондик. Уммон кучли терма жамоа. Улар Форс Кўрфази мусобақасида ғалаба қозонишган. Шу сабабли уларни мағлубиятга учратганимиздан хурсандмиз. Туркманистонга қарши ўйинда аввалги хатоларимизни тўғирлаб, чиройли ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз.

Туркманистон терма жамоасининг устунликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар тартибли жамоа. Японияга қарши ўйинда улар тартибли ҳаракат қилишди, лекин уларга тажриба етишмади. Эртага майдонга тушадиган ҳар икки терма жамоанинг ўз ўйин услуби бор. Ким кучлироқ эканини майдондаги ўйин кўрсатади.

Кримец қизил карточка туфайли эртанги ўйинни ўтказиб юборади. Аммо бизда унинг ўрнига майдонга тушиши мумкин бўлган икки нафар футболчи бор. Улардан қайси бири ўша пайтда яхшироқ формада бўлса, ўша футболчи асосий таркибда майдонга тушади.

Туркманистон терма жамоаси ҳимоясида ўзига яраша муаммолар бор. Биз эртага ана шу муаммолардан фойдаланиб ҳужум ташкил қилишга ва рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринамиз.

Манба: STADION
Киритилди: 18:32, 12.01.2019.
Ўқилди: 5865 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик