Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Эктор Купер: «Эртага баъзи футболчилар дам олади, аммо бизга фақат ғалаба керак»

Баҳо:
+ | -

Акмалхон Эшонхонов

Ал-Айн шаҳридан махсус

“Эртага Осиёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушамиз. Биз фақат эртанги ўйин ҳақида эмас, плей-офф баҳси ҳақида ҳам ўйлаяпмиз. 1/8 финалда қайси рақибга қарши майдонга тушишимизнинг аҳамияти йўқ.

Рақиб танлаш керак эмас. Эртага фақат уч очко учун майдонга тушамиз. Мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш. Японияга қарши ўзимизни энг яхши ўйинимизни намойиш қилмоқчимиз.

Албатта, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Аммо баъзи футболчиларга дам бериш режамиз ҳам бор. Чунки биз плей-офф ҳақида ҳам ўйлашимиз керак.

Миср терма жамоасини бошқарганимда, Африка Кубогида жамоа яхши ўйнаган пайтда таркибдаги футболчиларга дам бермагандим. Кейин ўша футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўша тажрибамдан келиб чиқиб, эртага таркибда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин. Қайси футболчиларга дам бериш борасида бугунги машғулотдан кейин бир тўхтамга келамиз.

Таркибда ўзгаришлар бўлиши Японияга қарши ўйинда бизга натижанинг аҳамияти йўқ дегани эмас. Албатта, биз уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳни юз фоизлик натижа билан тугатиш ниятимиз бор. Бир нарсани тушунишингизни истардим. Плей-оффда кучсиз рақиб бўлмайди.

Ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр бўлиш керак. Биз бош совринни қўлга киритиш мақсадида ушбу турнирга келганмиз. Шундай экан, ҳар қандай рақиб билан ўйнашга тайёрмиз.

Японияга қарши ўйинлардаги статистикамиз яхши эмас. Аммо бу статисканинг эртанги ўйин учун аҳамияти йўқ. Эртанги ўйин 90 дақиқадан иборат, битта ўйинда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Натижага эришиш учун статистикадан келиб чиқиб иш қилинмайди. Биз Ўзбекистон терма жамоасида ҳаммасини бошидан бошлаганмиз. Умид қилиб қоламанки, ижобий натижага эришамиз.

Японияни нимани эвазига ютишимиз мумкин? Бу ҳақида ўзим биладиган нарсаларни ҳозирги матбуот анжуманида айтиб ўтирмайман. Япония кучли жамоа. Аммо ҳар қандай кучли жамоани ҳам мағлубиятга учратиш мумкин. Биз шунга ҳаракат қиламиз.

Эртанги ўйинда муҳими ғалаба қозониш. Плей-оффни қайси шаҳарда ўтказишнинг аҳамияти йўқ. Бу иккинчи даражали масала. БААнинг барча шаҳарлари чиройли, барча меҳмонхоналарда шароит аъло даражда. Шу сабабли бу муҳим эмас. Муҳими ғалаба қозониш.”, деди Купер.

Маълумот ўрнида, эртага Япония терма жамоаси кўк рангли либосда, Ўзбекистон эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Ўйин Ал-Айн шаҳридаги “Халифа бин Зайд” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Мазкур баҳсни БААлик ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳасан бошқаради.

Манба: STADION
Киритилди: 18:41, 16.01.2019.
Ўқилди: 10406 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7547]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2994]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2005]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1806]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1772]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1625]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1620]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1560]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1557]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1514]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик