Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

ПФЛ Спорт бўлими ходими таъмагирлик қилгани учун қўлга олинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ўзбек футболида коррупция, порахўрлик ва таъмагирлик каби иллатларни йўқотиш ва уларга қарши курашиш йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Мана шундай ноқонуний ҳаракатлар билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш мақсадида мунтазам равишда текширув ишлари амалга оширилмоқда. Ана шундай текширув ишлари натижасида ПФЛ Спорт бўлими мутахассиси Родион Кондратьев таъмагирлик билан шуғулланаётгани маълум бўлди.

У Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Ёшлар Иттифоқи"нинг "Иттифоқ" жамоасини Про-лиганинг "В" лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Бу ҳақида хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказди. Ана шу тадбир натижасида бугун Родион Кондратьев Ўзбекистон Давлат Косерваториясининг ёнида 1 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Эндиликда Родион Кондратьев ўз қилмиши учун қонунда белгиланган тартибда жавогарликка тортилади. Шунингдек, Родион Кондратьев билан биргаликда мана шундай таъмагарликка қўл урган жиноий шериклари ҳам қонун олдида жавоб беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу ҳолат мана шундай нопок мақсадларни кўзлаб юрган бошқа шахсларга ҳам ибрат бўлишига умид билдириб, кимки порахўрлик, таъмагирлик каби иллатлар орқали ўзбек футболи ривожига тўсқинлик қилишга уринадиган бўлса, қонунда белгиланган қатъий жазога тортилиши бўйича огоҳлантиради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:31, 18.01.2019.
Ўқилди: 4871 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.