“Аякс” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг “Барселона”га ўтиш ҳақида ўйлаб қолди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи каталонияликлар президенти Жозеп Бартомеу ва клуб спорт директор Эрик Абидал билан учрашган. Шунингдек, улар футболчини “Камп Ноу”га ўтишига кўндиришган.
Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек, ПСЖ ва “Манчестер Сити” клублари қизиқмоқда.